Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт
Download 9.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Консорциум
- Такрорлаш учун саволлар ва топшириқлар
- 9-боб. НАРХНИНГ МОҲИЯТИ ВА ШАКЛЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Трест – ишлаб чиқариш воситалари ва тайёр маҳсулотга биргаликдаги мулкий эгаликни таъминловчи ишлаб чиқарувчиларнинг юридик шахс кўринишидаги бирлашмаси. Консорциум – тадбиркорларнинг йирик молиявий операцияларини биргаликда амалга ошириш мақсадида бирлашуви. Концерн – расмий жиҳатдан мустақил бўлган, кўп тармоқли корхоналар (саноат, савдо, транспорт ва банк каби турли соҳа корхоналари) нинг мажмуини ўз ичига олувчи бирлашма. 293 Такрорлаш учун саволлар ва топшириқлар: 1. Рақобатнинг моҳияти ва мақсадини тушунтириб беринг. 2. Рақобатнинг асосий вазифалари нималардан иборат? Бу вазифаларнинг бир-биридан фарқини ажратиб кўрсатинг. 3. Рақобат шаклларига тушунча беринг ва уларнинг ҳар бирига хос белгиларини кўрсатинг. 4. Тармоқ ичидаги ва тармоқлараро рақобатнинг фарқини тушунтириб беринг. 5. Ҳалол ва ғирром рақобатлашув усулларига нималар киради? 6. Рақобатлашувнинг демпинг нархларни қўллаш усули қандай шароитларда амалга оширилади? 7. Монополия нима ва унинг вужудга келишининг иқтисодий асослари нималардан иборат? Монополиянинг қандай турлари мавжуд? 8. Капиталнинг тўпланиши ва марказлашуви ўртасида қандай фарқ бор? 9. Табиий, легал ва сунъий монополияларнинг бир- биридан фарқланишини кўрсатинг. 10. Монополиянинг ижобий ва салбий томонлари нималарда намоён бўлади? 11. Монополияга қарши сиёсат ва монополияга қарши қонунчиликнинг моҳияти қандай? 12. Рақобат муҳитининг шаклланишига қандай омиллар таъсир кўрсатади? 13. Ўзбекистонда рақобатни қўллаб-қувватловчи ва монополияга қарши курашувчи қандай ташкилотлар мавжуд? 9-боб. НАРХНИНГ МОҲИЯТИ ВА ШАКЛЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ Нарх бевосита товарнинг қиймати ва нафлилиги билан боғлиқ бўлсада, ўзи мустақил амал қиладиган иқтисодий категория ҳисобланиб, бозор механизмининг муҳим таркибий 294 унсурларидан биридир. У ўзининг вазифалари орқали барқарор иқтисодиётнинг шаклланиши ҳамда самарали амал қилишига, бозор мувозанатининг таъминланишига, миллий даромаднинг иқтисодиёт турли тармоқ ва соҳалари, хўжалик юритувчи субъектлари бўйича тақсимланишига, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилинишига шароит яратади. Шунингдек, у ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириб, соғлом рақобат муҳитининг яратилишига катта таъсир кўрсатади. Президентимиз таъкидлаганидек, “Давлат томонидан 37 турдаги маҳсулот ва хизматлар нархининг тартибга солинаётгани эркин рақобатга салбий таъсир қилмоқда. Шуни ҳисобга олиб, энди асосий эътиборни нархларни белгилашга эмас, балки корхоналар ўртасида соғлом рақобатни таъминлаш орқали нархларни пасайтиришга ва сифатни оширишга қаратишимиз керак” 64 . Ушбу бобда нархнинг иқтисодий мазмуни ва вазифалари, шаклланиш тамойиллари, нарх даражасига таъсир кўрсатувчи омиллар, нарх турлари батафсил баён этилади. Шунингдек, турли даражадаги рақобат шароитида нархнинг шаклланиш хусусиятлари, давлатнинг нарх сиёсати ва унинг Ўзбекистондаги ўзига хос жиҳатлари ҳам кўриб чиқилади. Download 9.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling