Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet258/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Хулосалар
1. Рақобат бозор иқтисодиётининг муҳим хусусиятларидан 
бири бўлиб, у бир томондан, ишлаб чиқариш муносабати 
сифатида намоён бўлса, иккинчи томондан эса ижтимоий 
ишлаб чиқаришни ривожлантирувчи механизм сифатида 
намоён бўлади. Рақобат ишлаб чиқариш самарадорлигига 
эришиш ва иқтисодий ресурсларни оптимал тақсимлашга 
имкон яратади.
2. Ўз миқёсига кўра рақобат энг аввало икки турга 
– тармоқ ичидаги рақобатга ва тармоқлараро рақобатга 
бўлинади. Иқтисодий адабиётларда бир тармоқ ичидаги 
рақобатнинг тўртта шакли алоҳида ажратилиб кўрсатилади. 
Булар соф рақобат, монополлашган рақобат, соф монополия ва 
олигополиядир. Соф рақобат ва соф монополия реал ҳаётда 
кам учрайди. 
3. Рақобат – хўжалик юритишнинг асосий дастакларидан 
бири ҳисоблангани учун рақобат муҳитининг шаклланиши 
бозор иқтисодиётининг ривожланиш даражасига боғлиқдир. 
Рақобат муҳити деб бозор муносабатлари иштирокчиларининг 


290
хўжалик юритишда тенг имкониятларни таъминлайдиган 
иқтисодий, қонуний, ташкилий ва сиёсий шароитлар 
мажмуасига айтилади. Рақобат муҳитининг мавжудлиги – 
алоҳида олинган фирманинг бозор шароитида эркин ҳаракат 
қилишга эришишида асосий омил бўлиб хизмат қилади.
4. Монополияни тартибга солиш – миқдоран ҳисоблаш 
имконияти кам бўлган жуда мураккаб жараёндир. Ўзбекистонда 
давлатнинг монополияга қарши чора-тадбирлари нафақат 
монополияни чеклаш, балки монополиядан чиқариш 
жараёни билан узвий равишда олиб борилмоқда. Жуда 
кўплаб тармоқларда ҳукмрон мавқега эга бўлган корхоналар 
(улар ягона корхона-тармоқ сифатида иш юритишар эди) 
хусусийлаштирилиб, мустақил корхоналарга айлантирилди ва 
натижада тармоқда рақобат муҳити шакллантирилди.
5. Давлатнинг монополияга қарши қонунчилиги 
рақобатлашувчи субъектлар ишчанлигини сусайтирмайдиган 
даражада етарлича мослашувчан бўлиши даркор.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling