Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet298/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

менежмент қуйидаги 
вазифаларни бажаришга қаратилган бўлади:
- ишлаб чиқаришни автоматлаштиришни таъминлаш ва 
юқори малакага эга бўлган ишчилардан фойдаланишга ўтиш;
- корхона ходимлари учун меҳнатнинг қулай шароитларини 
таъминлаш ва нисбатан юқори иш ҳақи белгилаш орқали иш 
фаолиятини рағбатлантириш;
- корхона фаолияти самарадорлиги устидан мунтазам 
назорат ўрнатиш, унинг барча бўлинмалари ишини 
мувофиқлаштириш;
- янги бозорларни мунтазам излаш ва ўзлаштириш;
- корхона ривожланишининг аниқ мақсадларини аниқлаш;
- мақсадларнинг устуворлиги, уларнинг кетма-кетлиги ва 
ечимнинг изчиллигини очиб бериш;
- турли даврларга мўлжалланган муаммоларнинг ҳал 
этилиши учун чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш;
- зарур ресурслар ва уларни таъминлаш манбаларини 
аниқлаш;
- белгиланган вазифаларнинг бажарилиши устидан 
назоратни ўрнатиш .
77
Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришнинг 
замонавий бозор тизими сифатида маркетинг ва менежментнинг 
ривожлантирилиши, миллий иқтисодиётда уларнинг усул 
ва воситаларидан кенг фойдаланиш пировардида корхона ва 
ташкилотлар фаолиятининг юксалиши ва иқтисодий ўсишнинг 
таъминланишига қулай замин яратади.
Бугунги кунда акциядорлик жамиятларини бошқаришнинг 
кенг ривожланиб бораётган кўриниши бўлиб, корпоратив 
бошқарув ҳисобланади. Мамлакатимизда бу соҳани 
77
Экономическая теория: Учебник. / Под общ.ред. акад. В.И.Видяпина, А.И.До-
брынина, Г.П.Журавлевой, Л.С.Тарасевича. – М.: ИНФРА-М, 2005, с.212.


334
ривожлантириш мақсадида бир қатор ишлар амалга 
оширилмоқда. Бу борада Германиядаги Европа менежмент ва 
технологиялар мактабининг фаол иштирокида акциядорлик 
жамиятларининг раҳбар ходим ва мутахассисларини тизимли 
асосда тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш, 
уларнинг замонавий корпоратив бошқарув усулларини 
эгаллашини 
таъминлаш 
мақсадида 
мамлакатимизда 
Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази ташкил этилди. 
Ўтган йили Германия ва иқтисодий жиҳатдан ривожланган 
бошқа давлатлардаги етакчи таълим муассасаларининг 
профессор-ўқитувчиларини кенг жалб қилган ҳолда, 
мамлакатимиз акциядорлик жамиятлари, банклар ва йирик 
корхоналарнинг раҳбар ходимлари корпоратив бошқарув 
соҳасида малака оширмоқда.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling