330
кўплаб акциядорлар ўртасида тақсимланиб кетганлиги у қадар
юқори салмоққа эга бўлмаган акциялар сонини қўлга киритиш
орқали ҳам назорат пакетига эгалик қилиш имконини беради.
Акциядорлик жамиятлари
акция билан бирга облигация
ҳам чиқаради.
Облигация – сотиб олишга сарфланган маблағни
келгусида қатъий белгиланган фоизи билан қайтариш
мажбуриятини ифодаловчи қимматли қоғоз шакли. У
эгасининг жамиятга қайд қилинган фоиз олиш шарти билан пул
қўйганлигини тасдиқлайди. Облигация акциядорлик жамияти
молиявий маблағларини кўпайтириш учун чиқарилади. Акция
эгаси корхона мулкдори, облигация эгаси эса унинг кредитори
ҳисобланади. Ундан ташқари, облигация акциядан фарқ
қилиб, ўз эгасига йиллик кафолатланган даромад келтиради,
аммо акциядорлик жамияти ишларини ҳал қилишда овоз
бериш ҳуқуқини бермайди. Облигациялар бўйича тўланадиган
даромад одатдаги ссуда фоизи миқдоридан ортиқ бўлмайди.
Унинг қиймати акциядорлик
жамияти томонидан маълум
муддат ўтгандан сўнг тўланади. Акцияга қўйилган маблағ
облигацияга жойлаштирилгандан фарқ қилиб,
акциядор
талаби бўйича қайтарилиши мумкин эмас ва фақат
сотиш
орқали қопланади.
Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришнинг
замонавий тизимлари сифатида
маркетинг ва менежмент
катта аҳамият касб этади. Шу сабабли ҳам
мамлакатимизда
корхоналарни корпоратив бошқариш бўйича илғор халқаро
тажрибани ўрганиш асосида
акциядорлик жамиятларининг
янги намунавий тузилмаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
Шу тариқа, замонавий корпоратив бошқарув
тизими
талабларини инобатга олган ҳолда
лавозим ва касбларнинг
янги классификатори ишлаб чиқилди ва тасдиқланди, унга
бозор иқтисодиёти талабларига мос келадиган 566 та
янги
тоифа киритилди .
Do'stlaringiz bilan baham: