Акцияларнинг назорат пакети – акциядорлик жамияти
фаолияти устидан назорат ўрнатишни таъминлаш
имконини берувчи акциялар сони. Назарий жиҳатдан
олинганда, акциядорлик жамияти фаолияти устидан назорат
олиб бориш учун овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган акцияларнинг
51 фоизига эгалик қилиш зарур. Амалда эса, акцияларнинг
181
Табдиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг муҳим шаклларидан бири акциядорлик
жамиятларидир.
Акциядорлик жамияти – капитали қимматли қоғоз шаклида расмийлаштирилган
турли омонатчиларнинг пул маблағларидан таркиб топувчи корхона. Йирик ишларни
амалга ошириб, катта фойда олиш мақсадида бир неча тадбиркорлар ўзларининг моддий
(ишлаб чиқариш воситалари) ва пул маблағларини бирлаштириб иттифоқ (жамият) тузадилар.
Улар иқтисодий адабиётларда акциядорлик жамияти деб юритилади. Акциядорлик
жамиятининг дастлабки капитали ички манба – таъсисчилар капитали ҳамда ташқи манба –
акцияларни сотиш орқали жалб этилган капиталдан иборат бўлади. Шунга кўра, акция
чиқариш ва уни эркин жойлаштириш акциядорлик муносабатларининг муҳим томонларидан
бирини ташкил қилади.
Акциядорлик жамияти очиқ ва ёпиқ кўринишда бўлади.
Очиқ турдаги акциядорлик
жамияти – иштирокчилари ўзларига тегишли акцияларни бошқа акциядорларнинг
розилигисиз сотиб олиш ва уларни эркин сотиш ҳуқуқига эга бўлган жамият. Ёпиқ
турдаги акциядорлик жамияти – акциялари фақат унинг таъсисчилари ёки олдиндан
белгиланган бошқа шахслар доирасида тақсимланувчи жамият.
Акция – бу унинг эгаси акциядорлик жамияти капиталига ўзининг маълум
ҳиссасини қўшганлигига ва унинг фойдасидан дивиденд шаклида даромад олиш ҳуқуқи
борлигига гувоҳлик берувчи қимматли қоғоз. Бундан ташқари акция корхонани
бошқаришда қатнашиш ҳуқуқини ҳам беради.
Акциянинг эгаси ёзилган ва эгаси ёзилмаган, оддий ва имтиёзли турларини фарқлаш
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |