327
асосланади, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ўзи ёки
оила аъзолари меҳнати асосида амалга оширилади.
Шахсий корхона эгаси унинг менежери ҳам ҳисобланиб,
корхонанинг барча мажбуриятлари учун шахсий жавобгар
бўлади. Хўжалик ҳуқуқи нуқтаи
назаридан якка тартибдаги
тадбиркорлик ҳуқуқий шахс ҳисобланмайди, шу сабабли унинг
эгаси чекланмаган масъулиятга эга бўлиб, фақат фуқаролардан
олинадиган даромад солиғини тўлайди. Бу одатда кичик
магазин, хизмат кўрсатиш соҳасидаги
корхоналар, деҳқон
хўжаликлари, шунингдек, ҳуқуқшунос, врач,
адвокат каби
турли малакали мутахассислар хизмати кўринишида ташкил
қилинган тадбиркорликдир.
Табдиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг муҳим
шаклларидан бири акциядорлик жамиятларидир.
Акциядорлик жамияти – капитали қимматли қоғоз
шаклида расмийлаштирилган турли омонатчиларнинг
пул маблағларидан таркиб топувчи корхона. Йирик
ишларни амалга ошириб, катта фойда олиш мақсадида бир
неча тадбиркорлар ўзларининг моддий (ишлаб чиқариш
воситалари) ва пул маблағларини бирлаштириб иттифоқ
(жамият) тузадилар. Улар иқтисодий адабиётларда акциядорлик
жамияти деб юритилади.
Акциядорлик жамиятининг
дастлабки капитали ички манба – таъсисчилар капитали
ҳамда ташқи манба – акцияларни сотиш орқали жалб этилган
капиталдан иборат бўлади. Шунга кўра, акция чиқариш ва уни
эркин жойлаштириш акциядорлик муносабатларининг муҳим
томонларидан бирини ташкил қилади.
Акциядорлик жамияти очиқ ва ёпиқ кўринишда бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: