Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet299/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   295   296   297   298   299   300   301   302   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

10.3. Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорликнинг янада эркинлаштирилиши ва 
рағбатлантирилиши
Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг 
жадал ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, 
шу асосда аҳолининг бандлиги ва фаровонлигини ошириш 
муаммоларини ҳал этиш иқтисодий сиёсатнинг устувор 
йўналишларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик 
фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий 
мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик 
муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча 
чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2016 йилнинг 5 октябрдаги 
Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 
йил 1 февралдаги «Тадбиркорлик субъектларига давлат 
хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга 
доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-2750 сонли 
қарори ва бошқа бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга 
мувофиқ, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари 


335
учун турли имтиёз, қулайликлар берилди, имтиёзли кредитлаш 
тизими соддалаштирилди.
Шунингдек, 
2017-2021 
йилларда 
Ўзбекистон 
Республикасини 
ривожлантиришнинг 
ҳаракатлар 
стратегияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2017 йил 17 августдаги “Тадбиркорлик фаолиятини 
ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини 
ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, иқтисодиётни 
либераллаштириш, бизнес юритиш шарт-шароитларини 
янада енгиллаштириш, қулай ишбилармонлик муҳитини 
шакллантириш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги 
ортиқча тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш бўйича кескин ва 
таъсирчан чора-тадбирларнинг амалга оширилиши соҳанинг 
янада ривожланишига замин ва туртки бўлмоқда.
Мамлакатимизда 
хусусий 
тадбиркорликнинг 
ривожланишига мазкур соҳани турли даражаларда қўллаб-
қувватлашнинг самарали тизими катта таъсир кўрсатди. Давлат 
томонидан унинг меъёрий-ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилди 
ва такомиллаштирилди, кичик корхоналарни молия-кредит 
ва инвестиция жиҳатидан қўллаб-қувватлаш бўйича муайян 
ишлар амалга оширилди. Хусусий тадбиркорликни қўллаб-
қувватлаш бўйича давлат ва минтақавий дастурлар ишлаб 
чиқилди ва бугунги кунда ҳам ҳаётга изчил равишда татбиқ 
этилмоқда. Бу соҳада минтақалараро ва халқаро алоқалар 
йўлга қўйилмоқда, ҳукуматлараро ва халқаро шартномалар 
тасдиқланмоқда, тадбиркорларнинг жамоатчилик уюшмалари 
фаолияти жонлантирилмоқда, ахборот таъминоти тизими 
вужудга келтирилмоқда.
Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни 
янада эркинлаштириш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари 
кучайтирилмоқда. Жумладан, кейинги йилларда хусусий мулк 
ва хусусий тадбиркорлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасидаги 
қонунчилик мустаҳкамланди, бозор инфратузилмасини 
шакллантириш ишлари жадаллаштирилди, бизнесни 
рўйхатга олиш, ихтиёрий равишда ёпиш ва тугатиш, 


336
фаолиятнинг алоҳида турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини 
берадиган лицензия ва рухсатномалар бериш жараёнлари 
соддалаштирилди ва тартибга солинди. Молия, солиқ ва 
статистика ҳисоботларининг барча шакллари ва муддатлари 
кескин қисқартирилмоқда. Солиққа тортиш ставкалари 
унификация қилинди ва камайтирилди. Хусусан, 2007 йилда 
кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 13 
фоиздан 10 фоизга туширилган бўлса, 2014 йилдан эса саноат 
соҳасидаги корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 
5 фоизни ташкил қилди ва бу ҳолат ҳанузгача ўзгаришсиз 
қолмоқда. Шунингдек, тадбиркорларга, аввало, кичик бизнес 
субъектларига асосий, шу жумладан, талаб юқори бўлган 
моддий ресурслардан кенг фойдаланиш имконини берадиган 
барқарор бозор механизми шаклланди. Масалан, банкларнинг 
барча филиалларида тадбиркорларга яқиндан маслаҳатлар 
бериш бўйича “Тадбиркорлар хонаси” ташкил этилди. 
Шунингдек, филиаллар ва мини банкларда ташкил этилган 
“Тадбиркорлар бурчаги” орқали республикамизда кичик 
бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида 
яратилган шарт-шароитлар, имкониятлар, таклиф этилаётган 
янги банк хизматлари тўғрисида доимий равишда ахборот 
бериб борилиши йўлга қўйилди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016-йил 
5-октябрдаги ПФ-4848-сонли «Тадбиркорлик фаолиятининг 
жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар 
томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини 
сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида»ги фармони доирасида “Коррупцияга 
қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. 
Шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада 
ривожлантиришга қаратилган “Давлат харидлари тўғрисида”, 
“Давлат ва хусусий сектор шериклиги тўғрисида”ги Қонун 
лойиҳалари ҳамда 30 дан зиёд қонун ва меъёрий ҳужжатларни 
ишлаб чиқиш, тасдиқлаш борасида фаол ишлар олиб 
борилмоқда.


337
Республикамизда ишбилармонлик муҳитини янада 
яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли 
ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-
қувватлаш ва жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни 
бартараф этиш борасида амалга оширилаётган комплекс 
чора-тадбирлар 2019 йил давомида 92,9 мингтадан ортиқ 
янги кичик тадбиркорлик субъектларини (деҳқон ва фермер 
хўжаликларисиз) ташкил этиш имконини берди. Натижада 
2020 йил 1 январь ҳолатига фаолият кўрсатаётган кичик 
тадбиркорлик субъектларининг сони 334767 тани ташкил 
этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 71837 тага кўпайди.
2019 йилда ўзининг хусусий ишини, ўз бизнесини ташкил 
этишга интилаётган ёшларга имтиёзли кредитлар ажратиш, 
ёш оилаларга уй-жой сотиб олиш ва қуриш учун ипотека 
кредитлари, узоқ муддат фойдаланишга мўлжалланган 
товарлар харид қилиш учун истеъмол кредитлари бериш 
кўламини кенгайтириш борасидаги ишлар банк тизими 
фаолиятининг диққат марказида бўлади.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   295   296   297   298   299   300   301   302   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling