355
умумлашувчи кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади.
Асосий
капиталдан фойдаланиш самарадорлиги ишлаб чиқарилган
маҳсулот ҳажми билан асосий капитал қиймати ўртасидаги
алоқани
акс эттириб, у ўзаро боғлиқ икки кўрсаткич –
капиталдан олинадиган самара (Кс) ва маҳсулотнинг капитал
сиғими (Ксиг) кўрсаткичлари билан ифодаланади.
Миллий
иқтисодиёт миқёсида асосий капиталдан олинадиган
самара даражаси ишлаб турган асосий капиталнинг ҳар
бир сўмига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот ёки
миллий даромадни, капитал сиғими даражаси эса ишлаб
чиқарилган миллий даромад ёки ялпи ички маҳсулотнинг
бир сўми ҳисобига асосий капитал қийматининг тўғри
келишини тавсифлайди:
Корхона миқёсида капиталдан олинадиган самара
даражаси асосий капиталнинг бир сўми эвазига корхона
ишлаб чиқарадиган маҳсулот миқдори (М) билан, капитал
сиғими эса корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг
(М) бир сўм ҳисобига қанча асосий капитал қиймати тўғри
келиши билан тавсифланади:
Корхонадаги меҳнат воситаларининг
айрим турларидан
фойдаланиш самарадорлиги натурал кўрсаткичлар ёрдами
билан аниқланади. Масалан, бир тўқув дастгоҳида метр
ҳисобида бир кунда тўқилган мато,
бир автомобилда бир
194
уларнинг техник-ишлаб чиқариш хоссаларини аста-секин йўқотиш жараёнини акс эттиради.
Амортизация анча мураккаб жараён бўлиб, истеъмол қилинган меҳнат воситалари қийматини
уларнинг эскиришига мувофиқ равишда маҳсулотга ўтказиш, истеъмол қилинган меҳнат
воситаларининг ўрнини қоплаш мақсадида пул фондини жамғариш жараёнини акс эттиради.
Шундай қилиб, эскириш амортизациянинг дастлабки шарт-шароитидир.
Do'stlaringiz bilan baham: