Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт
Такрорлаш учун саволлар ва топшириқлар
Download 9.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 11-боб. КОРХОНА (ФИРМА) ХАРАЖАТЛАРИ ВА ФОЙДАСИ
Такрорлаш учун саволлар ва топшириқлар:
1. Тадбиркорлик фаолиятига таъриф беринг. «Тадбиркорлик фаолияти» ва «бизнес» тушунчаларини изоҳланг. 2. Тадбиркорликнинг вазифаларини санаб кўрсатинг. Нима учун тадбиркор таҳлика (таваккалчилик) билан фаолият кўрсатади? 3. Тадбиркорликнинг ривожланиш шарт–шароитлари нималардан иборат? 4. Тадбиркорликнинг шакллари ва уларнинг хусусиятларини кўрсатинг. 5. Акциядорлик жамиятига таъриф беринг. Акция нима, акция курси қандай аниқланади? Акция курсига таъсир қилувчи омилларни кўрсатинг. 6. Тадбиркорлик капитали нима? Унинг таркибий тузилиши қандай? 7. Тадбиркорлик капитали ишлаб чиқариш ва муомала жараёнида қандай босқичлардан ўтади ҳамда қандай шаклларга киради? 8. Капиталнинг айланишига тавсиф беринг. Айланиш вақти қандай вақтларни ўз ичига олади? Уларга тушунча беринг. 9. Капиталнинг айланиш тезлиги қандай аниқланади? Капиталнинг айланиш узунлиги икки ойни ташкил қилади деб фараз қилсак, бир йилда неча марта айланади ва бир айланишининг узунлиги қанча давом этади? 10. Унумли капитал асосий ва айланма капиталга қандай мезонлар бўйича ажратилади? Асосий ва айланма капиталга тавсиф беринг. 11. Амортизациянинг иқтисодий мазмуни нимадан иборат? Унинг нормаси қандай аниқланади? 361 12. Асосий капиталдан фойдаланиш самарадорлиги қандай кўрсаткичлар оркали аниқланади? Айланма капитал ва айланма маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичларини тушунтиринг. 11-боб. КОРХОНА (ФИРМА) ХАРАЖАТЛАРИ ВА ФОЙДАСИ Ўтган бобдан бизга маълумки, бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир тадбиркор ёки корхона фойда олиш ва уни кўпайтириш учун фаолият кўрсатади. Унинг оладиган фойда миқдори эса ишлаб чиқарган маҳсулоти ёки кўрсатаётган хизматининг ҳажмига, сифатига, таннархига ва баҳолар даражасига боғлиқ бўлади. Корхоналарнинг бозорга маҳсулот етказиб бериб, фойда олишга бўлган лаёқатини аниқлаб берувчи муҳим омил сарф-харажатлар даражаси ҳисобланади. Ҳар қандай товарни ишлаб чиқариш иқтисодий ресурс сарфларини тақозо қилиб, улар ҳам маълум нархга эга бўлади. Корхона оладиган фойданинг миқдори бир томондан бозорга таклиф қиладиган товар миқдорига боғлиқ бўлса, иккинчи томондан унга қилинадиган иқтисодий харажатлар даражасига, ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги ва товарлар бозорида сотиладиган нархларга боғлиқ. Шунинг учун ҳам ишлаб чиқариш харажатлари “Иқтисодиёт назарияси” фанининг муҳим категорияларидан бири бўлиб, уни ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир. Бу бобда сарф-харажатларнинг умумий табиати, мазмуни ва таркибига тўхталиб, фойданинг ташкил топиши жараёни таҳлил қилинади. Шу билан бир қаторда, фойданинг манбаи, унинг миқдорига, даражасига таъсир этувчи омиллар, фойда нормаси ва массаси каби масалаларга алоҳида эътибор берилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling