Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Ишлаб чиқариш жараёнининг мазмуни


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

2.2. Ишлаб чиқариш жараёнининг мазмуни
Жамиятнинг иқтисодий асосини, инсон ҳаётий 
фаолиятининг манбаини тушуниш учун ишлаб чиқариш 
жараёнининг мазмунини билиш зарур.
Ишлаб чиқариш жараёни – бу кишилик жамиятининг 
яшаши ва ривожланиши учун зарур бўлган моддий ва 
маънавий неъматларни яратишга қаратилган мақсадга 
мувофиқ фаолиятдир. Моддий ва маънавий неъматлар 
яратиш, турли хизматлар кўрсатиш жараёни кишилар 
иқтисодий фаолиятининг асосий томонидир.
Маълумки, ҳар қандай ишлаб чиқариш, биринчи навбатда, 
меҳнат жараёнидир ёки бошқача қилиб айтганда, табиатдаги 
бор нарсаларнинг кўринишини ўзгартириб, ўзининг истеъмоли 
учун мувофиқ ҳолга келтириш учун қилинган меҳнат
 
фаолиятидан иборатдир. Масалан, кишилар табиатда мавжуд 
бўлган ердан фойдаланиб турли хил деҳқончилик, чорвачилик 


62
маҳсулотларини етиштирадилар. Ўрмонлардаги дарахтлардан 
фойдаланиб, уларнинг шаклини ўзгартириб, турли хил ёғоч 
буюмлар ясайдилар, уйлар қурадилар. Ер бағрида (конларда) 
мавжуд бўлган турли рудалар (темир, мис, рух, қўрғошин ва 
ҳ.к.), минерал хомашёлардан фойдаланиб, ўзлари учун зарур 
истеъмол буюмлари, ишлаб чиқариш воситалари яратадилар. 
Ана шу меҳнат жараёнида кишилар, энг аввало, табиат билан, 
унинг кучлари ва ашёлари билан ҳамда ўзаро бир-бирлари 
билан маълум муносабатда бўладилар. 
Мамлакатимиз 
биринчи 
Президенти 
И.Каримов 
таъкидлаганларидек, “хомашёни жаҳон бозорида талаб катта 
бўлган маҳсулотга айлантириш учун қайта ишлашнинг 3-4 
босқичли тизимига ўтишимиз зарур. Бу тизимнинг маъно-
моҳияти шундан иборатки, у 
биринчи босқичда хомашёни 
дастлабки қайта ишлаш, яъни ярим фабрикатлар тайёрлаш, 
кейинги босқичда саноат асосида ишлаб чиқариш учун 
тайёр материалларга айлантириш, 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling