Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


«капитал»  ҳам қийматга, ҳам нафлиликка эга бўлган, маълум фойда


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

«капитал» 
ҳам қийматга, ҳам нафлиликка эга бўлган, маълум фойда 
олиш мақсадида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш 
жараёнида фойдаланиладиган, ёлланма ишчи кучи 
томонидан ҳаракатга келтириладиган
 
воситалардир.
Ҳамма адабиётларда ерга деярли бир хил тушунча 
берилади, яъни 
ер деганда тупроқнинг унумли қатлами, 
ўтлоқлар, яйловлар, сув, ҳаво, ўрмон, қазилма бойликлар, 
умуман табиий ресурслар тушунилади. Маълумки, кейинги 
вақтларда қуёшдан, шамолдан энергия олинмоқда, ҳаводан 
фойдаланилмоқда. Шуларни ҳисобга олган ҳолда ер деган сўз 
ўрнига табиат сўзини ишлатсак тўғри бўлар деб ўйлаймиз.
Бозор иқтисодиёти шароитида катта эътибор бериладиган 
омиллардан бири тадбиркорлик қобилиятидир. 
Тадбиркор деб 
иқтисодий ресурслар, яъни ишлаб чиқариш воситалари 
ва ишчи кучи ресурсларининг, табиий ресурсларнинг 
бир-бирига қўшилишини таъминлайдиган, ташкилотчи, 
янгиликка интилувчи, ташаббускор, иқтисодий ва бошқа 
хавфдан, жавобгарликдан қўрқмайдиган кишиларга 
айтилади; бу хислатлар мажмуи эса тадбиркорлик 
қобилияти деб юритилади. Мамлакатимиз президенти 
Ш.Мирзиёев айтганларидек, “Фаол тадбиркорлик бизнес 
фаолиятини инновацион, яъни замонавий ёндашувлар, 
илғор технология ва бошқарув усуллари асосида ташкил 
этадиган иқтисодий йўналишдир”
13
. Ҳозирги даврда айрим 
адабиётларда ахборот ва унинг воситаларини, экологияни ҳам 
алоҳида омил деб кўрсатадилар. Бизнинг фикримизча, улар 
табиат ва капитал омилларида ўз ифодасини топади. Шунинг 
13
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий 
Мажлисга Мурожаатномаси // Халқ сўзи газетаси, 2018 йил 23 декабрь.


57
учун уларни алоҳида омил деб қарашга ҳожат йўқ. 
Ишлаб чиқариш омиллари ҳеч қачон бир жойда қотиб 
турмайди, балки доимо ривожланиб ўсиб боради. Ишлаб 
чиқариш воситалари ҳам, ишчи кучи ҳам доимо ҳаракатда, 
ривожланишда бўлади. Илгариги оддий омоч-бўйинтириққа, 
болға ва болтага асосланган ишлаб чиқаришдан ҳозирги замон 
автоматлашган ишлаб чиқаришгача келиш фикримизнинг 
далилидир.
Ишлаб чиқариш жараёнининг содир бўлиши учун унинг 
омиллари билан бир қаторда инфратузилмаси маълум даражада 
ривожланган бўлиши зарур. Чунки, шу инфратузилма 
бўлмаган, ривожланмаган жойда ишлаб чиқариш ва хизмат 
кўрсатишнинг кўпгина турларини амалга ошириб бўлмайди. 
Шунинг учун улар бир-бирига мос равишда ривожланиб 
бориши зарур. 
Миллий иқтисодиётининг тараққий этишида ишлаб 
чиқариш инфратузилмасининг роли ҳисобга олинган 
ҳолда унинг иқтисодий категория сифатидаги мазмун-
моҳиятини чуқурроқ тушунишни ҳамда ижтимоий-иқтисодий 
тараққиётни таъминлашдаги ўрнини аниқлаб олишни тақозо 
этади.
“Инфратузилма” тушунчаси лотинча “infra” – қуйи, ости 
ва “struktura” – тузилма сўзларидан пайдо бўлган (яъни, 
“остки тузилма” ёки “қўшимча” маъносида талқин қилиш 
мумкин). ХХ аср бошларида бу атама орқали қурольли 
кучларнинг ҳаракатини таъминловчи фронт орти иншоотлар 
мажмуи ифодаланган (моддий воситалар омборлари, ҳарбий 
базалар, полигонлар ва ҳ.к.). 40-йилларнинг ўрталаридан 
бошлаб мазкур тушунча ғарб иқтисодий фанидан бошлаб 
амалий иқтисодиётга кириб келди. У орқали саноат ва қишлоқ 
хўжалиги ишлаб чиқаришига хизмат қилувчи хўжалик 
тармоқлари мажмуи тушунила бошланди
14
.
Юқоридаги бир қатор фикр-мулоҳазалардан хулоса қилиш 
мумкинки, ишлаб чиқариш инфратузилмаси деганда асосий 
14
Комаров М.П. Инфраструктура регионов мира. – М., 2006. – С.20.


58
ишлаб чиқариш соҳасига хизмат қилувчи, яъни ижтимоий 
ишлаб чиқаришнинг нормал амал қилиши учун зарур 
бўлган умумий шарт-шароитларни яратувчи ва таъминловчи 
объектлар мажмуини тушунилади.
Бундан кўринадики, ишлаб чиқариш инфратузилмасининг 
табиати асосий ишлаб чиқаришга ёрдамчи хизматлар 
кўрсатувчи субъектларни мунтазам ажратиб бориш ҳамда 
тармоқдаги алоҳида корхоналар кўринишида ташкил этиш 
орқали намоён бўлади. Ишлаб чиқариш инфратузилмаси 
корхоналари асосий ишлаб чиқаришга нисбатан иккиламчи 
даражани намоён этиб, ўз тараққиётида доимо товар ишлаб 
чиқарувчиларнинг эҳтиёжларига йўналтирилган бўлади. 
Ишлаб чиқариш инфратузилмаси иқтисодий тизимда такрор 
ишлаб чиқариш барча фазаларининг (ишлаб чиқариш, 
тақсимот, айирбошлаш ва истеъмол) бирлигини, унинг 
узлуксиз амал қилишини таъминлаб, иқтисодий тизим 
амал қилиши ва ривожланишининг бевосита ва мажбурий 
шартларидан бирига айланади.
Ишлаб чиқариш жараёни, унинг омиллари ва 
инфратузилмасининг бир-бири билан боғлиқлигини ва ўзаро 
таъсирини қуйидагича ифода этиш мумкин (2.2-расм).


59

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling