Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Ишлаб чиқариш омиллари ва инфратузилмаси


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

2.1. Ишлаб чиқариш омиллари ва инфратузилмаси
Ишлаб чиқариш жараёнининг мазмунини чуқур англаш 
учун энг аввало, ишлаб чиқариш омиллари ва уларнинг 
таркибий қисмлари билан танишиб чиқиш мақсадга мувофиқ 
ҳисобланади.
Ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қўлланилувчи 
барча ресурслар ишлаб чиқариш омиллари дейилади. 
Иқтисодиётнинг тизими ва шаклидан қатъий назар ишлаб 
чиқариш содир бўлиши учун учта омил: ишчи кучи, 
меҳнат қурольлари ва меҳнат предметлари бўлиши шарт. 
Бундан кўринадики, ишлаб чиқариш омиллари, иқтисодий 
ресурслардан фарқли ўлароқ, ўз ичига фақат ишлаб чиқариш 
ва хизмат кўрсатиш жараёнида бевосита иштирок этувчи 
ресурсларни олади. Мисол учун, иқтисодий ресурснинг муҳим 
таркибий қисмларидан ҳисобланган пул ресурслари истеъмол 
моллари захиралари ишлаб чиқариш жараёнида бевосита 
қўлланилмаганлиги сабабли, ишлаб чиқариш омили бўла 
олмайди. Ишлаб чиқариш омилларининг моҳиятини янада 
кенгроқ тушуниш учун уларнинг ҳар бирига алоҳида таъриф 
бериб ўтамиз.
Ишчи кучи деб инсоннинг меҳнат қилишга бўлган 
ақлий ва жисмоний қобилиятларининг йиғиндисига 
айтилади. Ишчи кучи меҳнат қобилиятига эга бўлган кишилар 
учун хосдир. Лекин ишчи кучи инсоннинг ўзи эмас ёки унинг 
меҳнати ҳам эмас, унинг меҳнатга бўлган қобилиятидан 
иборатдир.
Меҳнат қурольлари деб, инсон унинг ёрдамида табиатга, 
меҳнат предметларига таъсир қиладиган воситаларга 
айтилади. Буларга турли хилдаги машиналар, станоклар
тракторлар, қурилмалар, ускуналар ва бошқаларни мисол 
келтириш мумкин. 
Меҳнат предметлари эса бевосита меҳнат таъсир 
қиладиган, яъни маҳсулот тайёрланадиган нарсалардир. 
Ер, сув, хомашё ва бошқа турли материаллар меҳнат 


53
предметининг асосий турларини ташкил этади. Меҳнат 
предметлари табиатда тайёр ҳолда учраши мумкин ёки 
олдинги даврдаги меҳнат маҳсули, яъни хомашё бўлиши 
мумкин. Масалан, табиатда ўсиб турган турли хил ўсимликлар, 
дарахтлар, ўрмонлар, ер ости бойликлари ва бошқалар 
табиатда тайёр учрайдиган меҳнат предмети бўлса, қазиб 
олинган темир, мис, қўрғошин, нефтььь, ишлаб чиқарилган 
пахта ғалла сут каби маҳсулотлар инсон меҳнати ишловидан 
ишловидан ўтган хомашёлардир.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling