Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт
-боб. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНИ ВА УНИНГ
Download 9.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)
2-боб. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНИ ВА УНИНГ
НАТИЖАЛАРИ Ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг барча босқичларида, барча мамлакатларда инсон ҳаётининг асосини моддий неъматлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ташкил этади. Чунки, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнлари бўлмаса, айирбошлайдиган, тақсимлайдиган ва истеъмол қиладиган неъматларнинг ўзи бўлмайди. Ҳар қандай жамиятда инсоният истеъмолсиз яшай олмаганидек, ишлаб чиқармасдан ҳам турольмайди. Бу масала ҳозирги кунда жаҳон мамлакатларининг катта муаммосига айланган. Чунки, дунёда рўй бераётган жаҳон иқтисодий инқирозлари, аҳоли сонининг ошиб бориши ва бошқа сабабларга кўра, аҳоли жон бошига тўғри келадиган маҳсулотлар миқдорининг ўсиш суръатлари сусайиши, бу кўрсаткичнинг айрим мамлакатларда сезиларли даражада пастлиги кузатилмоқда. Дунё мамлакатлари рейтингида бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон ҳам 187 та мамлакатлар ичида 134-ўринда туриши ҳам яхши кўрсаткич эмас. Агар аҳоли сонининг ошиб бориши ва ҳар бир кишининг товарлар ва хизматларга бўлган талаби ошиб боришини ҳисобга олсак, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш 50 ўта жиддий ва долзарб ҳаётий масала эканлиги ҳаммага аён бўлади. Шунинг учун ҳам мамлакатимиз президенти ва ҳукумати мустақилликка эришган кундан бошлаб то ҳозирги кунгача ишлаб чиқариш жараёнини 10 аҳоли турмуш даражаси ва сифатини оширишнинг асосий манбаи ва йўли деб қараб уни ривожлантиришга алоҳида эътибор бериб келмоқда. Аҳолининг ўсиб борувчи талабларини мавжуд имконият ва ресурсларимизни реал ҳисобга олган ҳолда 2030 йилгача ЯИМ ҳажмини 2 баравардан кўпроқ ошириш вазифаси қўйилгани ва мамлакатимизда амалга оширилаётган инвестициялар ҳажмининг асосий қисмини ишлаб чиқаришни, унда қўлланиладиган янги техника ва технологияларни ривожлантиришга сарфланаётгани бу соҳага қаратилган катта эътиборнинг далилидир. Бунинг устига Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясида “ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, ишлаб чиқариш, транспорт-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган фаол инвестиция сиёсатини олиб бориш” 11 вазифаси қўйилгани муаммонинг жиддийлигидан далолат беради. Бироқ, бугунги кунда Иқтисодиёт назарияси бўйича ёзилган айрим илмий ишлар, рисолалар, дарслик ва ўқув қўлланмаларда ишлаб чиқариш жараёнининг мазмун-моҳиятини ёритиш тамомила эътибордан четда қолмоқда. Бу бир томондан, кўпгина ўқувчи ёшларнинг, жумладан, талабаларнинг маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) қаерда, кимнинг меҳнати билан, ким томонидан, қандай ишлаб чиқарилишини, уни қандай ривожлантиришни, шу соҳаларда кишиларнинг тер тўкиб қилаётган меҳнатларининг аҳамиятини тушунмасликка олиб келади, иккинчи томондан, иқтисодиётга қизиқувчи ва у билан шуғулланувчи барча кишиларнинг бутун ишлаб 10 Ишлаб чиқариш жараёни деганда, моддий ишлаб чиқариш билан хизмат кўрсатишни биргаликда қаралади. 11 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги, ПФ-4947-сонли Фармони. 51 чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнида содир бўлаётган ишлаб чиқариш муносабатларидан бехабар қолишига сабаб бўлади, учинчидан эса, бутун жаҳонда содир бўлаётган иқтисодий инқирозларнинг туб сабабини тушунмасликка олиб келади. Холбуки инқироз ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ўзининг турлари, сифати, ҳажми бўйича талабга жавоб бермаслиги яъни муомаладаги пул агрегати яъни пул миқдори билан товарлар ва хизматлар ҳажми, турлари ва сифати ўртасидаги нисбатнинг бузилиши сабабли келиб чиқади. Ишлаб чиқаришни ривожлантириш эса бундай инқирозларнинг олдини олиш омили бўлиб хизмат қилади. Ушбу бобда бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш омиллари, унинг инфратузилмаси ва ишлаб чиқариш жараёнига тегишли бўлган иқтисодий муносабатлар ва муаммолар баёни берилади. Ишлаб чиқаришнинг омиллари ва инфратузилмаси тавсифи, мақсади ва мазмуни очиб берилади, унинг натижалари ва самарадорлиги билан боғлиқ масалалар баёни ҳам ёритилади ва «ишлаб чиқариш имкониятлари» тушунчасига ҳам ўрин ажратилади. Шунингдек, АҚШ, Европа ва Росиия каби мамлакатларда кенг тарқалган кейинги қўшилган маҳсулот нафлилиги ва унинг камайиб бориши, кейинги қўшилган меҳнат ва капитал унумдорлигининг пасайиб бориш қонуни каби ғоялар билан таништирилади, уларнинг камчилик жиҳатлари очиб берилади. Бу ерда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнининг ҳар тарафлама ривожлантирилиши, бу жараёнларни модернизациялаш, таркибий жиҳатдан ўзгартириш, диверсификациялаш ҳамда мувозанатли ва мутаносибли ривожлантирилиши иқтисодий инқироздан қутилишнинг ёки унинг олдини олишнинг муҳим йўли сифатида қаралади. Ундан ташқари, 2017 йил 7 февралда мамлакатимиз Президенти Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш стратегияси”нинг мазмунига, унда белгиланган ишлаб чиқариш жараёнини ривожлантириш вазифаларини, уларни амалга оширишнинг натижаларини ёритишга алоҳида эътибор қаратилган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling