44
бошланғич бўғини бўлмиш корхона,
фирма ва фермер
хўжаликларининг ички жараёнларини алоҳида иқтисодий
субъектларнинг хатти-ҳаракати, хулқи тадқиқ қилинади. Бу
таҳлилда алоҳида олинган товарларнинг харажатлари, капитал
ва бошқа ресурслардан фойдаланишнинг,
нарх ташкил
топишининг, иш ҳақи тўлашнинг, талаб ва таклиф таркиб
топишининг шакл ва механизмларини ўрганиш марказий ўрин
тутади.
Макроиқтисодий таҳлил макро даражада (мамлакат ёки
жаҳон миқёсида) миллий иқтисодиётнинг тўлалигича фаолият
қилиши тадқиқоти билан шуғулланади. Миллий маҳсулот
ялпи ички маҳсулот динамикаси
нархлар даражасининг
ўзгариши, инфляция, ишчи кучининг
бандлиги масалалари
бу таҳлил объекти бўлиб ҳисобланади. Микроиқтисодиёт ва
макроиқтисодиёт ўзаро боғланган ва бир-бири билан ўзаро
таъсирда бўлади.
Индукция ва дедукция бир-бирига қарама-қарши бўлган,
аммо ўзаро боғлиқликдаги фикрлаш усулидир.
Фикрнинг
хусусий фактлардан умумий фактларга қараб ҳаракати
индукция, аксинча, умумий фактлардан хусусий фактларга
томон ҳаракати дедукция деб аталади. Мисол учун, биз «А»
корхонадаги ишчилар иш ҳақининг оширилганлиги, бошқа
шароитлар ўзгармагани ҳолда, меҳнат
унумдорлигининг
ошишига олиб келганлигининг гувоҳи бўлдик, деб фараз
қилайлик. Бундан, бутун иқтисодий
тизим учун тегишли
бўлган «ишчилар иш ҳақининг оширилиши, бошқа шароитлар
ўзгармагани ҳолда, меҳнат унумдорлигининг ошишига олиб
келади», деган умумий хулоса чиқаришимиз индукциядир.
Аксинча, бундай назарий қоидани олдиндан билган ҳолда,
унинг турли тармоқлар, алоҳида
корхоналардаги амал
қилиш ҳолатини аниқлашимиз ва баҳолашимиз дедукцияни
англатади.
Иқтисодий жараёнларни ўрганиш ва таҳлил қилишда
Do'stlaringiz bilan baham: