Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

 икки 
томонлама ёндашув усули муҳим ўрин тутади. Бунда барча 
иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар бир-бирига қарама-қарши 


45
турган икки томон бирлигидан иборат деб қаралади. Масалан, 
товар қиймати ва нафлиликнинг бирлигидан иборат деган 
нуқтаи назаридан таҳлил қилинади ва хулоса чиқарилади. Акс 
ҳолда бир томонламаликка йўл қўйилиб, янглиш тасаввурга ва 
нотўғри хулосаларга олиб келиши мумкин
9
.
Иқтисодий жараёнларни миқдорий жиҳатдан таҳлил 
қилишда 
таққослаш, статистик, математик ва график 
усулларидан кенг фойдаланилади. Айниқса, ҳозирги даврда 
график усулни кенг ўзлаштириш ва қўллаш зарурдир. 
Графиклар назария моделларини ифодалашда воситачи 
бўлиб хизмат қилади. Аниқроқ қилиб айтганда, график усул 
ўзгарувчи миқдорлар ўртасидаги боғлиқликни кўргазмали 
қилиб тасвирлайди.
Бу усуллар ёрдамида иқтисодий жараёнлар ва ҳодисаларнинг 
мазмунини, улардаги ўзгаришларни, келиб чиқиш сабаб-
оқибатларини билиш мумкин бўлади.
Хулосалар
1. Иқтисодиётнинг бош масаласи – эҳтиёжларнинг тўхтовсиз 
ўсиб бориши ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги 
ўртасидаги зиддият ва уни ҳал қилиш йўлини излаб топишдан 
иборатдир. Бу зиддиятли ҳолатни ечиш зарурияти кишилар 
олдига қуйидаги муаммоларни қўяди: 
а) ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг оптимал 
вариантларини (энг зарур ва тежамли турларини) танлаб олиш 
ва ресурсларни кўпроқ ишлаб чиқаришга жалб қилиш;
б) мавжуд ресурсларнинг ҳар бир бирлигидан тежаб-тергаб, 
самарали фойдаланиш;
в) фан-техника ютуқларини ва янги технологияларни жорий 
қилиб, янги энергия, материал, хомашё турлари, уларнинг 
9
Бу усулнинг назарий ва амалий жиҳатлари ва уни қўллашнинг аҳамияти 
проф. Ш.Шодмонов, доц. Г.Баубекова «Инновационные методы в преподавании 
экономической теории»; Ш.Шодмонов, М.Рахматов. “Иқтисодиёт назарияси 
фанининг икки чигал тугуни ва унинг ечими”. Монография. - Тошкент: Иқтисодиёт, 
2019. номли китобларида батафсил баён этилган.


46
манбаларини топиб, фойдаланишга жалб қилиш, ресурслардан 
фойдаланиш самарадорлигининг ошишига эришиш;
г) кишиларнинг чуқур иқтисодий билимларга эга бўлиши.
2. «Иқтисодиёт назарияси» фан сифатида шакллангунча 
босиб ўтган йўл ва унда вужудга келган ғоялар, оқимлар 
жуда мураккаб, кўпинча бир-бирига зид ва қарама-қаршидир. 
Шундай бўлсада, улар бир-бирини тўлдиради. Шу билан 
бирга таъкидлаш лозимки, ҳеч қайси иқтисодий мактабнинг 
назарияларини мутлақ ва доимий ҳақиқатга эга деб бўлмайди. 
Турли-туман фикр ва қарашлар оламидан ҳақиқатни излаб 
топиш чуқур иқтисодий билим ва тафаккурни тақозо этади. 
3. «Иқтисодиёт назарияси» фани барча иқтисодий 
фанларнинг назарий-услубий асосидир. У фундаментал фан 
бўлиб, инсонларни жамиятнинг иқтисодий асосларини илмий 
тадқиқ этишга йўналтиради, уларни назарий-услубий билим 
билан қурольлантиради.
4. Иқтисодиёт назарияси жамият тараққиётининг иқтисодий 
қонунлари ва категориялари тўғрисидаги фан бўлиб, у турли 
ижтимоий-гуманитар фанлар билан чамбарчас боғлиқдир.
5. Иқтисодиёт назарияси нафақат назарий фан, балки 
у бевосита амалий аҳамият ҳам касб этади. Иқтисодиёт 
назариясини билмай туриб, мураккаб иқтисодий жараёнларни 
тўғри ҳал қилиб бўлмайди.
6. «Иқтисодиёт назарияси» фани доирасида инсон 
ва жамиятнинг яшаши ҳамда фаолиятининг ижтимоий
иқтисодий ва тарихий томонларини тадқиқ қилиш ва билиш 
мумкин. 
7. Иқтисодиёт назарияси фанининг билиш, амалий, 
услубий ва ғоявий-тарбиявий вазифалари мавжуд. Айниқса, 
мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг, ўсиб келаётган 
ёш авлодни миллий ватанпарварлик, миллий ғурур, янгиликка 
интилиш, тежамкорлик рухида тарбиялашда иқтисодиёт 
назарияси фанининг ғоявий-тарбиявий вазифасининг 
аҳамияти тобора ошиб бормоқда.


47

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling