509
пасайиб
кетиши мумкин, чунки капитал маблағлар ҳажми
билан қурилиш ташкилотларининг қувватлари, материаллар
ва ускуналар етказиб бериш имкониятлари, инфратузилманинг
ривожланиши ўртасида номутаносиблик пайдо бўлади.
Оқибатда иқтисодий ўсиш пасайиб
кетиш тамойилига эга
бўлади. Шундай қилиб, жамғариш ҳажми иқтисодий ўсиш
суръатлари ва сифатига фақат ўзининг миқдори билангина ҳал
қилувчи таъсир кўрсатиб қолмайди. Фан-техника революцияси
шароитида улардан фойдаланиш самарадорлиги биринчи
ўринга чиқади.
Жамғариш ҳажми миллий даромаднинг бир қисмини ташкил
этади ва шу сабабли миллий даромад ҳажми кўпайишини
белгилайдиган омиллар жамғариш миқдорини ҳам
белгилаб
беради. Бу омиллардан асосийси қўлланиладиган ресурслар
массаси ва уларнинг унумдорлигидир. Жамғариш миқдори
ишлаб чиқариш жараёнида хомашё, материаллар, энергияни
тежаб-тергаб сарфлашга ҳам боғлиқ. Маҳсулот
бирлигига
уларни сарфлашни камайтириш моддий воситаларнинг ўша
миқдорида маҳсулотларни кўпроқ ҳажмда ишлаб чиқаришга
имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: