Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Хизмат кўрсатиш ишлаб чиқаришнинг таркибий


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

2.3. Хизмат кўрсатиш ишлаб чиқаришнинг таркибий 
қисми сифатида 
Хизмат кўрсатиш жараёни ишлаб чиқариш жараёнининг 
ажралмас қисми ва муҳим йўналишидир.
Шунинг учун ҳам дунёнинг кўпгина мамлакатларида 
хизмат кўрсатиш соҳаларини жадал ривожлантириш эвазига 
ялпи ички маҳсулот ҳажмини кўпайтириш аҳолининг 
турмуш даражасини оширишга эришилмоқда. Ҳозирги кунда 
дунёнинг ривожланган мамлакатларида ишчи кучининг 70 
фоиздан ортиғи ушбу соҳада фаолият юритишмоқда. Айрим 
маълумотларга кўра, АҚШ ялпи ички маҳсулотида хизматлар 
соҳасининг улуши 78 фоиз, Японияда 72 фоиз, Германияда 69 
фоиз ва Россияда 60 фоизни ташкил қилмоқда.
17
Шу сабабли хизмат кўрсатиш соҳаларининг мамлакат 
ижтимоий-иқтисодий тараққиётига таъсирини ҳар томонлама 
чуқур ўрганиш ва уни интенсив ривожлантиришнинг аниқ 
йўлларини излаб топиш муҳим аҳамиятга эгадир. 
Бу борада мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев 
томонидан – “Саноат, қишлоқ хўжалиги, капитал қурилиш, 
транспорт-коммуникация, сервис ва хизмат кўрсатиш 
соҳаларида салмоқли ютуқлар қўлга киритилди”
18
– дея 
таъкидланди. 
Бундан 
ташқари, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли 
Фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда 
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта 
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да - 
“Хизматлар кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш, ялпи 
ички маҳсулотни шакллантиришда хизматлар роли ва улушини 
ошириш, кўрсатилаётган хизматларнинг тузилмасини, энг 
аввало, хизматларнинг замонавий, технологик турларини 
17
Ю.Иванов. Доля сферы услуг в ВВП России. –М.: Вопросы статистики. 
2017 й. №3. 
18
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий маж-
лисга мурожаатномаси // Халқ сўзи, 2018 йил 29 декабрь. 


69
тубдан ўзгартириш”
19
лозимлиги белгилаб қўйилиши ушбу 
соҳанинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётида 
нақадар катта аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради.
Ҳаммамизга маълумки, собиқ иттифоқ даврида унинг 
таркибига кирувчи барча республикалар, жумладан, 
Ўзбекистонда ҳам нашр қилинган иқтисодий адабиётларда 
хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳеч қандай қиймат, маҳсулот 
ва даромад яратилмаслиги тўғрисидаги нотўғри назариялар 
мавжуд эди. Ўша даврда уларнинг фикрича, фақатгина моддий 
ишлаб чиқариш соҳаларида маҳсулот яратилади ва у барча 
даромадлар, шу жумладан, жамият миллий даромадининг 
асосий манбаи, деб ҳисобланган. Хизмат кўрсатиш соҳасида 
эса ҳеч қандай маҳсулот яратилмайди ва у жамиятнинг моддий 
бойлигини кўпайтирмайди, деб ўйлашган. 
Бундай нотўғри ғоянинг асосчиси инглиз иқтисодчиси 
А.Смит бўлиб, унинг “Халқлар бойлигининг табиати ва 
сабаблари” номли асарида бу ғоя илгари сурилган. Ушбу 
нотўғри концепция фақатгина илмий ғоя сифатида эмас, балки 
кўпгина мамлакатларнинг, жумладан, собиқ СССРнинг ҳам 
иқтисодий ва статистик амалиётининг асосини ташкил қилди. 
Ушбу ғояга асосан хизмат кўрсатиш соҳаларининг маҳсулоти 
миллий маҳсулот ҳажми ва таркибида ҳисобга олинмас эди. 
Ривожланган 
мамлакатларнинг 
аксарияти 
ушбу 
концепциянинг нотўғри эканлигини биздан кўра анча илгари 
тушунишди ва ўз иқтисодий амалиётида миллий маҳсулот 
ҳажми ва таркибини ҳисоблаш жараёнида хизматлар 
соҳасининг маҳсулотларини ҳисобга оладиган бўлишди. 
Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритгандан кейин 
(1993 йилдан бошлаб) босқичма-босқич миллий ҳисоблар 
тизимига ўтишни бошлади ва шундан кейингина ЯИМ 
таркибида хизматлар соҳасининг маҳсули ҳисобга олинадиган 
бўлди.
ЯИМ таркибида хизмат кўрсатиш соҳасининг маҳсулини 
19
“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”. http://strategy.gov.uz/uz/
pages/action_strategy 


70
ҳисобга олишнинг тўғри ва зарурлигини тушунишда унинг 
назарий жиҳатларига эътибор бериш муҳим ҳисобланади. 
Айниқса, кўрсатилган хизматлар маҳсулининг икки томонлама 
табиатини ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир. Хизмат кўрсатиш 
соҳасида яратилган маҳсулот бошқа буюмлашган товарларга 
ўхшаб моддий шаклда намоён бўлмайди. Лекин, кўрсатилган 
хизматлар ҳам худди бошқа буюмлашган товарлар сингари икки 
томонлама хусусиятга эга: нафлилик ва қиймат (алмашинув 
қиймати). Хизмат кўрсатиш соҳаси маҳсулотининг бундай 
иккита ҳусусиятга эга бўлиши хизмат кўрсатиш жараёнида 
унга сарфланган меҳнатнинг икки ёқлама характеридан яъни, 
меҳнатнинг аниқ ва абстракт тавсифга эгалигидан келиб 
чиқади.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling