Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт
Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар қандай ишлаб
Download 9.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)
Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар қандай ишлаб
чиқариш икки томонлама хусусиятга эга бўлиб, бир томондан истеъмол қийматини (нафлиликни) яратиш ва кўпайтиришдир, иккинчи томондан, моддий воситалар ва меҳнатнинг сарфланиши, янги қийматнинг яратилиши, бошқача қилиб айтганда, қийматнинг ўсиш жараёнидир. Бу ишлаб чиқариш жараёнининг икки томонлама хусусиятидир. Масалан, тадбиркор ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун 10 млн. сўмлик пахта толаси сотиб олди, дейлик. Толадан ип йигириш учун қўлланилган асосий воситалар амортизацияси, энергия, ёнилғи ва бошқа харажатлар 4 млн. сўмни, иш ҳақи 3 млн. сўмни ташкил этиб, 3 млн. сўмлик қўшимча маҳсулот яратилиб, уни тадбиркор фойда сифатида оладиган бўлса, яратилган маҳсулотнинг қиймати 20 млн. сўмни, қўшилган қиймат 10 млн. сўмни, янги яратилган қиймат 6 млн.сўмни ташкил этади. Агар (4 млн. сўм + 10 млн. сўмни) олдинги яратилган қиймат деб ҳисобласак, у 6 млн. сўмга кўпайиб 20 млн. сўмга етади. Бу 20 млн. сўм ҳам нафлиликнинг ҳам қийматнинг ўсишини ифодалайди. Агар биз 8 млн. сўмлик қўшилган қийматдан 2 млн. сўмини амортизация, энергия ва бошқалардан иборат моддий 66 харажатлар, яъни олдиндан яратилган қийматлар деб қарасак, 6 млн. сўмлик қиймат, яъни 4 млн. сўмлик иш ҳақи ва 2 млн. сўмлик фойда шу ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил қилинган янги қиймат ҳисобланади. Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш жараёнининг икки томонлама табиатини қуйидагича ифода этишимиз мумкин (2.4-расм). Ишлаб чиқариш жараёнини икки томонлама таҳлил қилиб ўрганиш унинг мазмунини тўғри тушуниш имконини беради ва турли хил чалкашликлар, мунозарали тортишувларга чек қўяди. Жумладан, шуни таъкидлаш лозимки, ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этаётган ишлаб чиқариш воситалари қиймати кўпаймаган ҳолда, қанча қийматга эга бўлса шунча қиймат аниқ меҳнат билан ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматлар қийматига ўтказилади. Лекин ишлаб чиқаришнинг охирида қиймат ошиқча бўлиб чиқади. Бу ишчи кучи томонидан яратилган янги қиймат эвазига содир бўлади. Янги қиймат фақат ишчи кучи томонидан жонли абстракт меҳнат билан яратилади. Ишлаб чиқариш воситалари нафлиликни яратишда тўлиқ қатнашади, қийматнинг ташкил топишида эса қисман, яъни унинг ейилган (истеъмол қилинган) қисми қатнашади. Бу 35 Download 9.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling