Турли мамлакатларда дон ва вино ишлаб чиқариш харажатлари
Мамлакат
50 кг дон ишлаб чиқариш
харажатлари, киши/кун
100 л вино ишлаб чиқариш
харажатлари, киши/кун
Буюк Британия
100
120
Португалия
90
80
Жадвалдан кўринадики, агар мутлақ харажатлар эътиборга олинса, улар ҳар иккала маҳсулот
бўйича ҳам Португалияда паст бўлиб, унинг Буюк Британия билан савдо алоқаларини ўрнатиш
учун ҳеч қандай эҳтиёж йўқ. Бироқ, қиёсий харажатлар ушбу фикр-мулоҳазаларни ўзгартириб
юборади. Бунинг учун ҳар иккала маҳсулот бўйича мамлакатларнинг қиёсий харажатларини
ҳисоблаб чиқамиз:
1. Дон бўйича қиёсий харажатлар:
а) Буюк Британияда
6
,1
3
5
100
120
:
50
100
=
=
.
б) Португалияда
25
,
2
4
9
100
80
:
50
90
=
=
.
2. Вино бўйича қиёсий харажатлар:
а) Буюк Британияда
6
,
0
5
3
50
100
:
100
120
=
=
.
б) Португалияда
4
,
0
9
4
50
90
:
100
80
=
=
.
Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатадики, дон бўйича қиёсий харажатлар коэффициенти
Португалияга (2,25) нисбатан Буюк Британияда (1,6) пастлиги сабабли донни Буюк Британия
ишлаб чиқариши ва экспорт қилиши лозим. Вино бўйича қиёсий харажатлар коэффициенти
Буюк Британияга (0,6) нисбатан Португалияда (0,4) пастлиги сабабли, винони Португалияда
ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш мақсадга мувофиқдир. Бундай тартибдаги халқаро савдода
иштирок этиш ҳар иккала мамлакат учун ҳам манфаатли ҳисобланади.
Иқтисодиёт назариясида халқаро ихтисослашувнинг устунликларини асослаш
Рикардонинг классик схемаси билан чекланмаган. ХХ асрда халқаро ихтисослашувнинг
қонуниятлари Э.Хекшер, Б.Олин, П.Самуэльсон, Ж.Кейнс, В. Леонтьев, Г.Хаберлер ва бошқа
кўплаб иқтисодчилар томонидан тадқиқ қилинди. Жумладан, иқтисодий адабиётларда
Do'stlaringiz bilan baham: |