Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Бирор бир мамлакат бошқа мамлакатда ишлаб чиқарилган


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet718/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   714   715   716   717   718   719   720   721   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Бирор бир мамлакат бошқа мамлакатда ишлаб чиқарилган 
товарни ўз истеъмоли учун эмас, балки учинчи мамлакатга қайта сотиш учун харид 
қилган тақдирда реэкспорт рўй беради. Реэкспорт билан реимпорт узвий боғлиқ. Реимпорт 
истеъмолчи мамлакатдан реэкспорт товарни сотиб олишни билдиради. 
ЎЗБЕКИСТОНДА ТАШҚИ САВДО АЙЛАНМАСИ ВА УНИНГ ТАРКИБИ 
ҚУЙИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТАВСИФЛАНАДИ (27.3-ЖАДВАЛ). 
27.3-жадвал 
Ўзбекистонда ташқи савдо айланмаси ва унинг таркиби, фоизда
206
 
 
Кўрсаткичлар 
Йиллар 
2010 2011 2012 2014 2015 2016 2017 
2018 
2019 
Ташқи савдо 
айланмаси 
100 
100 
100 
100 
100 
100 
100 
100 
100 
Экспорт 
59,7 55,3 47,0 49,2 49,4 50,9 
47,4 
41,9 
42,4 
Импорт 
40,3 44,7 53,0 50,8 50,6 49,1 
52,6 
58,1 
57,6 
Экспорт – жами 100 
100 
100 
100 
100 
100 
100 
100 
100 
шу жумладан: 
Товарлар 
90,9 86,3 77,0 77,6 74,8 74,5 
74,8 
78,1 
88,1 
Хизматлар 
9,1 
13,7 23,0 22,4 25,2 25,5 
19,7 
21,9 
19,9 
Импорт – жами 100 
100 
100 
100 
100 
100 
100 
100 
100 
шу жумладан: 
Товарлар 
88,4 93,8 93,8 92,0 92,3 93,5 
92,5 
89,1 
90,0 
Хизматлар 
11,6 
6,2 
6,2 
8,0 
7,7 
6,5 
14,1 
10,9 
10,0 
Энг муҳими, экспорт ҳажмининг ана шундай ўсиши биз учун анъанавий ресурслар 
бўлмиш пахта толаси, қимматбаҳо металлар ва турли хомашё етказиб бериш ҳисобига эмас, 
балки асосан автомобиллар, нефть-кимё ва металл маҳсулотлари, минерал ўғитлар, ип-калава 
ва газлама, трикотаж буюмлар, сим-кабель маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва бошқа шу 
каби кўплаб экспорт товарлари ҳажми ва турларини кўпайтириш эвазига таъминланмоқда.
«Бу йил экспортёрларга кафиллик берадиган ва харажатларнинг бир қисмини 
қоплайдиган – Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда экспортни олдиндан 
молиялаштириш учун – Экспорт-кредит агентлиги ташкил этилади. Шунингдек, экспорт 
қилишда замонавий суғурта хизматлари йўлга қўйилади, автомобиль ва ҳаво транспорти 
харажатларини қисман давлат томонидан қоплаб бериш механизми жорий қилинади.»
207

Экспорт ва импортнинг ҳаракатида ҳам мультипликация самараси мавжуд бўлиб, бу 
омилни ҳисобга олиш ўта муҳим аҳамият касб этади. Бу борада таниқли иқтисодчи 
олимлардан Ж.Кейнс, Р.Кан, Ф.Махлуп, П.Самуэльсон ва бошқалар ташқи савдо 
мультипликатори тўғрисидаги назарий асосларни яратишда катта ҳисса қўшдилар.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   714   715   716   717   718   719   720   721   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling