Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Экспортни  рағбатлантиришнинг ташкилий усулларига


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet726/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   722   723   724   725   726   727   728   729   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Экспортни 
рағбатлантиришнинг ташкилий усулларига қуйидагиларни 
киритиш мумкин:
- экспорт қилувчиларга ахборот ва маслаҳат бериш 
хизматларини кўрсатиш учун махсус бўлинмаларни ташкил 
этиш;
- савдо битимларини тузишда давлат идораларининг 
иштирок этиши;
- ташқи савдо учун малакали кадрларни тайёрлашга 
кўмаклашув;
- хорижий мамлакатларда кўргазмалар ташкил этишда 
ёрдам кўрсатиш;
- миллий компанияларни дипломатик жиҳатдан қўллаб-
қувватлаш ва ҳ.к.
Экспортни рағбатлантиришнинг кредит-молиявий 
усуллари қуйидагилардан иборат:
- экспортга товарлар етказиб беришни субсидиялаш;
- экспорт қилувчилар учун давлат кредитларини бериш ва 
хусусий кредитлар берилишини рағбатлантириш;
- хорижда амалга оширилувчи савдо битимларини давлат 
томонидан суғурталаш;


823
- экспортдан олинувчи фойдадан солиқ тўлашдан озод этиш 
ва ҳ.к.
Мамлакатимизда ишлаб чиқаруви корхоналарнинг экспорт 
салоҳиятини янада оширишни рағбатлантириш кўлами 
янада оширилди. Шу борада Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2012 йил 26 мартдаги “Экспорт қилувчи 
корхоналарни 
рағбатлантиришни 
кучайтириш 
ва 
рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни 
кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 
ПҚ-1731-сонли Қарори қабул қилиниб, унга мувофиқ 
микрофирма ва кичик корхоналарга сифатни бошқариш 
тизимларини жорий этиш, маҳсулотларнинг халқаро 
стандартларга мувофиқлигини сертификациядан ўтказиш, 
шунингдек, лаборатория тестлари ва синовларини ўтказиш 
комплексларини харид қилишга йўналтириладиган маблағлар 
учун янги технологик ускуналарни сотиб олишда назарда 
тутилган ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган базани 
камайтириш ҳуқуқи берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавот 
маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини 
оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 
йил 17 октябрдаги ПҚ-3978-сон қарори қабул қилинди. Унга 
кўра, экспорт операциялари бўйича божхона юк декларацияси 
расмийлаштирилган санадан бошлаб муддати ўтказиб 
юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлиши мева-сабзавот 
маҳсулотлари учун 120 кун этиб белгиланади. Экспорт 
қилувчининг ташқи савдо контрактлари бўйича тўлов 
муддати ўтган дебитор қарздорлиги бўлса, унинг кейинги 
экспорти фақат 100 фоизли олдиндан тўлов асосида амалга 
оширилишига рухсат берилади
205
.
205
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавот маҳсулотларини 
ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тад-
бирлар тўғрисида” 2018 йил 17 октябрдаги ПҚ-3978-сон Қарори.


824
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
09.10.2018 й. 814-сон "Ўзагроэкспорт" АЖ ихтисослаштирилган 
ташқи савдо компанияси олдиндан тўловсиз, тасдиқланган 
банк аккредитиви очилмасдан ёки биринчи даражали 
хорижий банк кафолати расмийлаштирилмасдан мева-
сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиши мумкин бўлган 
етакчи хорижий импорт қилувчи ташкилотлар рўйхатига 
қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори, Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 28.07.2017 й. ПҚ-3157-сон 
"Маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантириш 
бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорлари 
маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни экспорт қилишга ундошчи 
меъёрий ҳужжатлар бўлиб ҳисобланади.
Импортни тартибга солиш, асосан, уни тарифли ва тарифсиз 
воситалар орқали чеклашдан иборат. Асосий тарифли тўсиқ 
сифатида божхона божларини келтириш мумкин.
Ҳозирги 
кунда 
мамлакатимиз 
иқтисодиётининг 
рақобатдошлигини оширишда экспорт салоҳиятидан 
самарали фойдаланишнинг стратегик йўналиши сифатида 
Ўзбекистоннинг хорижий шериклар билан 2019 йилдаги 
савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик ва молиявий-
техник ҳамкорлигини тубдан ривожланиши ва кенгайишини 
таъминлашга доир «Йўл ҳаритаси» лойиҳасини ишлаб чиқиб, 
унда қуйидагиларни назарда тутилмоқда:
206
- Ўзбекистон корхоналарининг маҳсулотлари ва 
хизматларини ташқи бозорга экспорт қилишни кучайтириб 
бориш;
- Ўзбекистонга инвестицияларни, илғор технологияларни, 
сайёҳлар оқимини, шунингдек, грантлар, имтиёзли кредитлар 
ва техник кўмакларни жалб этиш;
- Республиканинг транспорт-транзит имкониятларини 
206
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбеки-
стон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғри-
сида”ги ПФ-4947-сонли Фармони. 8-илова, 313-қатор.


825
ошириш, ташқи савдо юк ташиш ишлари учун қулай 
шароитларни шакллантириш;
- таълим, фан ва техника соҳасидаги ҳамкорликни 
кенгайтириш.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   722   723   724   725   726   727   728   729   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling