Вақтни тежаш
қонуни – ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиб бориши билан жамият томонидан
ҳаётий неъматлар бирлигини яратишга сарфланаётган вақтнинг қисқариб боришини
ифодаловчи умумий иқтисодий қонун. Вақтни тежаш ижтимоий ривожланишнинг
иқтисодий ресурсларини умумлаштирувчи даражаси ҳисобланади. Ҳар қандай тежам охир-
оқибатда вақтни тежашга бориб тақалади. Вақтни тежаш қонунининг мазмуни жонли ва
буюмлашган меҳнатни, яъни муайян даврда сарфланган иш вақти жамғармаси ҳамда ўтган
даврлардаги иш вақти сарфларининг натижасини тежашни ўз ичига олади. Вақтни тежаш
қонуни намоён бўлишининг аниқ шакли бўлиб қуйидагилар майдонга тушади:
1) меҳнат унумдорлигининг ўсиши;
2) машина ва жиҳозлардан фойдаланишнинг яхшиланиши;
3) ишлаб чиқариш материал сиғимининг пасайиши;
4) хўжалик нисбатларининг оптималлашуви.
Бундан кўринадики, ишлаб чиқариш самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлардан бири
меҳнат унумдорлигидир.
Меҳнат унумдорлиги деб ишчи кучининг вақт бирлиги
мобайнида маҳсулот яратиш қобилиятига айтилади ва ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг
(истеъмол қийматининг) сарфланган меҳнат миқдорига нисбати билан белгиланади.
Сарфланган меҳнат миқдори эса ишланган вақт билан, киши куни, киши соати ва ҳ.к. билан
белгиланади. Агар меҳнат унумдорлигини МУ, маҳсулотни М билан, сарфланган иш вақтини
В билан белгиласак, меҳнат унумдорлиги қуйидагича аниқланади:
В
М
МУ =
.
Меҳнат унумдорлиги сарфланган жонли меҳнатнинг ҳар бир бирлиги эвазига ишлаб
чиқарилган маҳсулот миқдори билан аниқланади. Мисол учун, «А» корхонада 40 киши меҳнат
қилиб, улар кун давомида 8 минг дона маҳсулот ишлаб чиқарган бўлсинлар. У ҳолда, бир киши
кунида яратилган маҳсулот 200 донани ташкил этади. Агар маҳсулот сони 10 минг донага етса,
у ҳолда бир киши кунида яратилган маҳсулот 250 донани ташкил этиб, меҳнат унумдорлиги
125% (250×100/200) га ошади.
Самарадорликни аниқлашда капитал унумдорлиги кўрсаткичидан ҳам фойдаланилади ва
уни ишлаб чиқаришда қатнашган капиталнинг ҳар бир бирлиги эвазига олинган маҳсулот,
даромад ёки фойда миқдори билан аниқланади. Агар капитал унумдорлигини – КУ, ишлаб
чиқаришда қатнашган капитал миқдорини – К, маҳсулотни – М, ялпи даромадни – ЯД,
фойдани – Ф деб белгиласак, қуйидаги формулалар ҳосил бўлади:
К
М
КУ =
;
К
ЯД
КУ =
;
К
Ф
КУ =
.
Самарадорликни аниқлашда бу кўрсаткичлардан ташқари маҳсулотнинг меҳнат сиғими,
материал сиғими, энергия сиғими деган кўрсаткичлар ҳам қўлланилиб, улар ишлаб
ифодаловчи кўрсаткичлардан бири меҳнат унумдорлигидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |