Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт
Download 9.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Меҳнат унумдорлиги деб ишчи кучининг вақт бирлиги мобайнида маҳсулот яратиш қобилиятига айтилади ва ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг
Вақтни тежаш
қонуни – ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиб бориши билан жамият томонидан ҳаётий неъматлар бирлигини яратишга сарфланаётган вақтнинг қисқариб боришини ифодаловчи умумий иқтисодий қонун. Вақтни тежаш ижтимоий ривожланишнинг иқтисодий ресурсларини умумлаштирувчи даражаси ҳисобланади. Ҳар қандай тежам охир- оқибатда вақтни тежашга бориб тақалади. Вақтни тежаш қонунининг мазмуни жонли ва буюмлашган меҳнатни, яъни муайян даврда сарфланган иш вақти жамғармаси ҳамда ўтган даврлардаги иш вақти сарфларининг натижасини тежашни ўз ичига олади. Вақтни тежаш қонуни намоён бўлишининг аниқ шакли бўлиб қуйидагилар майдонга тушади: 1) меҳнат унумдорлигининг ўсиши; 2) машина ва жиҳозлардан фойдаланишнинг яхшиланиши; 3) ишлаб чиқариш материал сиғимининг пасайиши; 4) хўжалик нисбатларининг оптималлашуви. Бундан кўринадики, ишлаб чиқариш самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлардан бири меҳнат унумдорлигидир. Меҳнат унумдорлиги деб ишчи кучининг вақт бирлиги мобайнида маҳсулот яратиш қобилиятига айтилади ва ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг (истеъмол қийматининг) сарфланган меҳнат миқдорига нисбати билан белгиланади. Сарфланган меҳнат миқдори эса ишланган вақт билан, киши куни, киши соати ва ҳ.к. билан белгиланади. Агар меҳнат унумдорлигини МУ, маҳсулотни М билан, сарфланган иш вақтини В билан белгиласак, меҳнат унумдорлиги қуйидагича аниқланади: В М МУ = . Меҳнат унумдорлиги сарфланган жонли меҳнатнинг ҳар бир бирлиги эвазига ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори билан аниқланади. Мисол учун, «А» корхонада 40 киши меҳнат қилиб, улар кун давомида 8 минг дона маҳсулот ишлаб чиқарган бўлсинлар. У ҳолда, бир киши кунида яратилган маҳсулот 200 донани ташкил этади. Агар маҳсулот сони 10 минг донага етса, у ҳолда бир киши кунида яратилган маҳсулот 250 донани ташкил этиб, меҳнат унумдорлиги 125% (250×100/200) га ошади. Самарадорликни аниқлашда капитал унумдорлиги кўрсаткичидан ҳам фойдаланилади ва уни ишлаб чиқаришда қатнашган капиталнинг ҳар бир бирлиги эвазига олинган маҳсулот, даромад ёки фойда миқдори билан аниқланади. Агар капитал унумдорлигини – КУ, ишлаб чиқаришда қатнашган капитал миқдорини – К, маҳсулотни – М, ялпи даромадни – ЯД, фойдани – Ф деб белгиласак, қуйидаги формулалар ҳосил бўлади: К М КУ = ; К ЯД КУ = ; К Ф КУ = . Самарадорликни аниқлашда бу кўрсаткичлардан ташқари маҳсулотнинг меҳнат сиғими, материал сиғими, энергия сиғими деган кўрсаткичлар ҳам қўлланилиб, улар ишлаб 102 учун кетган, ёки ишлаб чиқариш учун зарур бўлган меҳнат, энергия ва моддий ашёлар миқдорини ифодалайди. Бу кўрсаткичларнинг ҳар бири ишлаб чиқаришда қатнашган турли омиллар самарадорлигини ифодалаб, бир-бири билан чамбарчарс боғлиқ ва бир-бирини тўлдиради. Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун унга таъсир қиладиган омилларни ҳам билиш зарурдир. Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга бир қанча омиллар таъсир қилади: 1) фан-техника тараққиётни тезлаштириш, энергияларнинг хомашё ва материалларнинг янги турларини топиш ва унинг натижаларини тезлик билан ишлаб чиқаришда қўллаш; 2) табиий ва иқтисодий омилларни ҳисобга олиб ишлаб чиқаришни рационал жойлаштириш, ихтисослаштириш ва кооперациялаш; 3) иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва унинг ташкилий бўғинларини ўзгартириш; 4) ишлаб чиқарувчиларни моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириб, уларнинг фаоллигини ошириш; 5) мавжуд табиий, моддий ва меҳнат ресурсларидан оқилона, тежаб-тергаб фойдаланиш, янги, арзон, сифатли хомашё ва энергия турларини, экинларнинг янги ҳосилдор навларини, чорва молларининг маҳсулдор зотларини топиб, ишлаб чиқаришга жорий қилиш; 6) кишиларнинг билим савиясини, малакасини ошириш, етук ишчи ва мутахассислар тайёрлаш. Булар ичида фан-техника тараққиёти натижаларини ишлаб чиқаришда қўллаш, ҳамма ишга инновацион ёндашиш омили ҳозирги кунда республикамиз учун долзарб ва муҳим аҳамият касб этади. Фан-техника тараққиётининг эволюцион ва революцион шакллари фарқланади. Эволюцион шаклда ривожланиш деганда, ФТТнинг мавжуд технологияси асосида, машиналар ва ускуналар қисман модернизациялаш асосида ривожланиши тушунилади. Революцион шаклда ривожланиши деганда эса, фан-техниканинг бир қанча 103 соҳаларида бирданига катта ўзгаришлар бўлиб, техниканинг энг сўнгги янгиликларини, авлодларини ишлаб чиқаришда қўллаш, тамойилиал янги технологик тизимга ўтиш тушунилади. Фан-техника тараққиётининг кейинги шаклда ривожланиши юксак самара беради. Шунинг учун ҳам айрим меъёрий ҳужжатларда ва мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев маърузаларида иқтисодиётнинг барча тармоқларини ҳозирги замон фан ва техникасининг энг янги ютуқлари асосида тайёрланган техника ва технологиялар билан қайта қурольлантириш лозимлигини таъкидламоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонида “ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, ишлаб чиқариш, транспорт- коммуникация ва ижтимоий инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган фаол инвестиция сиёсатини олиб бориш” 24 вазифаси қўйилган. Download 9.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling