6.2. Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтишнинг
тамойиллари ва хусусиятлари
Марказлашган
маъмурий-буйруқбозликка
асосланган
иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтишда мақсад бир хил
бўлса-да, турли мамлакатлар турли йўлларни танлашлари
мумкин. Юқорида таъкидланганидек, бир тизимдан иккинчи
тизимга ўтишнинг революцион ва эволюцион йўллари мавжуд.
Польша, Чехословакия, Россия ва бошқа айрим мамлакатлар
бозор иқтисодиётига ўтишнинг революцион йўлини, бирданига
катта тўнтаришлар қилиш йўлини танладилар. Ўзбекистонда эса
ўзига хос маданий, тарихий, иқтисодий ва табиий хусусиятларни
ҳамда бу йўлдаги жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда
революцион тўнтаришларсиз, ижтимоий тўқнашувларсиз,
ижтимоий ҳимояни кучайтирган ҳолда аста-секинлик, лекин
қатъиятлилик билан босқичма-босқич ривожланган бозор
иқтисодиётига ўтиш йўли танланди.
«Фақатгина биз танлаган босқичма-босқич, тадрижий
ривожланиш йўли халқимиз кўзлаган эзгу ниятларга
эришишга,
замонавий
демократик
талабларга
жавоб берадиган давлат, инсон манфаатлари, ҳуқуқ
ва эркинликлари энг олий қадрият бўлган қонун
устуворлигини таъминлайдиган жамият барпо этишга олиб
келиши муқаррар. Буни ҳаётимизнинг ўзи бугун исботлаб
бермоқда»
52
.
Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтиш ва кейинги
тараққиёт йўли ижтимоий-йўналтирилган замонавий бозор
иқтисодиётини шакллантиришга йўл бўлиб, пухта ўйлаб, ишлаб
чиқилган, иқтисодиётни тубдан ислоҳ қилишга қаратилган
“ўзбек модели” деб ном қозонган тараққиёт йўли эди. Бу
йўлни амалга оширишга биринчи Президентимиз томонидан
52
И.Каримов. Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва
фуқаролик жамияти қуриш – ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир. Ўзбекистон
Республикаси Конституциясининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маро-
симдаги маъруза. -Т.: “Ўзбекистон”, 2013. 4-бет.
221
ишлаб чиқилган
Do'stlaringiz bilan baham: |