219
чиқаришни замонавий технологиялар билан жиҳозлаш, уни
маънавий жиҳатдан янгилаш, таркибий жиҳатдан техник
ва технологик қайта тузиш каби чора-тадбирларни ўз
ичига
олувчи жараён. Диверсификация – ишлаб чиқаришнинг
самарадорлигини ошириш, маҳсулот ва хизматларни сотиш
бозорларини кенгайтириш мақсадида тармоқ ва
корхоналар
фаолият соҳаларини кенгайтириш, маҳсулот ва
хизматлар
ассортиментларини
кўпайтириш,
уларнинг
сифатини
такомиллаштириш.
6.
Макроиқтисодий,
асосан,
молиявий
барқарорлаштириш. Аслини олганда бу жараён тизимий
ислоҳотлар қаторига
кирмайди, чунки у бозор иқтисодиёти
барқарор амал қилаётган мамлакатларда ҳам тез-тез ўтказилиб
туради. Бу йўналишнинг муҳим аҳамияти шундан келиб
чиқадики, маъмурий-буйруқбозлик тизимининг инқирози энг
аввало ва кучли равишда молиявий соҳада, айниқса юқори
инфляция шаклида намоён бўлади. Инфляциянинг узоқ вақт
мавжуд бўлиши бозор муносабатларининг меъёрда қарор
топишига тўсқинлик қилади,
шунинг учун уни бартараф
этиш ўтиш даври иқтисодиёти учун ўта муҳим ҳисобланади.
Макроиқтисодий барқарорлаштириш чора-тадбирлари тизимига
пул эмиссиясини чеклаш, давлат бюджети тақчиллигини
қисқартириш, ижобий фоиз ставкасини таъминлаш ва бошқалар
киради.
7. Аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг бозор хўжалигига
мос бўлган тизимини шакллантириш. Бу тизим аҳолининг
нисбатан муҳтож қатламини аниқ ижтимоий қўллаб-
қувватлашга ўтишга йўналтирилган.
Бозор тизимининг кўрсатиб ўтилган
асосий унсурлари
шаклланишининг якунига етиши ўтиш даври тугаганлигидан
дарак беради.