Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet181/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

5. 
Иқтисодиётни 
модернизациялаш, 
диверси-
фикациялаш. Ишлаб чиқаришни модернизациялаш – ишлаб 


219
чиқаришни замонавий технологиялар билан жиҳозлаш, уни 
маънавий жиҳатдан янгилаш, таркибий жиҳатдан техник 
ва технологик қайта тузиш каби чора-тадбирларни ўз ичига 
олувчи жараён. Диверсификация – ишлаб чиқаришнинг 
самарадорлигини ошириш, маҳсулот ва хизматларни сотиш 
бозорларини кенгайтириш мақсадида тармоқ ва корхоналар 
фаолият соҳаларини кенгайтириш, маҳсулот ва хизматлар 
ассортиментларини 
кўпайтириш, 
уларнинг 
сифатини 
такомиллаштириш. 
6. 
Макроиқтисодий, 
асосан, 
молиявий 
барқарорлаштириш. Аслини олганда бу жараён тизимий 
ислоҳотлар қаторига кирмайди, чунки у бозор иқтисодиёти 
барқарор амал қилаётган мамлакатларда ҳам тез-тез ўтказилиб 
туради. Бу йўналишнинг муҳим аҳамияти шундан келиб 
чиқадики, маъмурий-буйруқбозлик тизимининг инқирози энг 
аввало ва кучли равишда молиявий соҳада, айниқса юқори 
инфляция шаклида намоён бўлади. Инфляциянинг узоқ вақт 
мавжуд бўлиши бозор муносабатларининг меъёрда қарор 
топишига тўсқинлик қилади, шунинг учун уни бартараф 
этиш ўтиш даври иқтисодиёти учун ўта муҳим ҳисобланади. 
Макроиқтисодий барқарорлаштириш чора-тадбирлари тизимига 
пул эмиссиясини чеклаш, давлат бюджети тақчиллигини 
қисқартириш, ижобий фоиз ставкасини таъминлаш ва бошқалар 
киради.
7. Аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг бозор хўжалигига 
мос бўлган тизимини шакллантириш. Бу тизим аҳолининг 
нисбатан муҳтож қатламини аниқ ижтимоий қўллаб-
қувватлашга ўтишга йўналтирилган.
Бозор тизимининг кўрсатиб ўтилган асосий унсурлари 
шаклланишининг якунига етиши ўтиш даври тугаганлигидан 
дарак беради.


220

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling