Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт
Download 9.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)
Иккинчи босқичда инвестиция фаолиятини кучайтириш,
чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва шунинг негизида иқтисодий ўсишни таъминлаб, бозор муносабатларини тўлиқ жорий қилиш мақсад қилиб қўйилади. Шу мақсаддан келиб чиқиб И.А.Каримов мазкур босқичда амалга оширилиши лозим бўлган қуйидаги бир қатор вазифаларни кўрсатиб берди: – давлат мулкларини хусусийлаштириш соҳасида бошланган ишни охирига етказиш; – ишлаб чиқаришнинг пасайишига барҳам бериш ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш; – миллий валюта – сўмни янада мустаҳкамлаш; – иқтисодиётнинг таркибий тузилишини тубдан ўзгартириш, 223 хомашё етказиб беришдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш 53 . Ўтиш даврининг иккинчи босқичида аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий ҳимоялашни кучайтириш, уларга тегишли ёрдам кўрсатиш борасида биринчи босқичда тутилган йўл давом эттирилди. Бу эса иқтисодиёт соҳасида қуйидаги аниқ вазифаларни амалга оширишни кўзда тутади: – иқтисодиётнинг барча соҳалари ва тармоқларида эркинлаштириш жараёнини изчиллик билан ўтказиш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш; – хусусийлаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш ва шу асосида амалда мулкдорлар синфини шакллантириш; – мамлакат иқтисодиётига хориж сармоясини, аввало, бевосита йўналтирилган сармояларни кенг жалб этиш учун қулай хуқуқий шарт-шароит, кафолат ва иқтисодий омилларни янада кучайтириш; – кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодий тараққиётда устувор ўрин эгаллашига эришиш; – мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, иқтисодиётимизнинг жаҳон иқтисодий тизимига кенг кўламда интеграциялашувини таъминлаш; – иқтисодиётда мамлакатимиз иқтисодий мустақиллигини янада мустаҳкамлашга қаратилган таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш. Машҳур беш тамойилга – асосланган ўзбек модели бозор муносабатларига асосланган ҳуқуқий демократик давлат қуриш стратегияси сифатида барча амалий ишларимизнинг мустаҳкам пойдевори, тараққиётимизнинг асосий йўналишига айланди. Шу нарсани айтиш мумкинки, стратегик аҳамиятга эга бўлган бу модель бозор иқтисодиёти назарияларини янада бойитди, ўтиш даврини бошидан кечираётган давлатлар учун яна бир намунага айланди. 53 Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. -Т.: Ўзбекистон, 1998. 332-333-бетлар. 224 2017 йилдан кейинги даврда амалга оширилаётган ислоҳотларга назар ташлайдиган бўлсак, бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўзига хос хусусиятларига таянган ҳолда бир қатор ишлар амалга оширилаётганлигини кўришимиз мумкин. Бу борада бажарилаётган вазифаларнинг белгилаб берилишида Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан таклиф этилган ҳамда халқ референдуми орқали маъқулланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси”ни келтиришимиз мумкин. Ушбу стратегиянинг мазмун-моҳиятига кўра, Download 9.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling