Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


−2021  йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet185/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

2017−2021 
йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта 
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини 
қуйидагича белгилаб берилди. 
• давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш; 
• қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини 
янада ислоҳ қилиш; 
• иқтисодиётни 
янада 
ривожлантириш 
ва 
либераллаштириш; 
• ижтимоий соҳани ривожлантириш
• хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний 
бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли 
ва амалий рухдаги ташқи сиёсат юритиш.
6.3. Ўзбекистонда бозор ислоҳотларини амалга ошириш 
ва унинг асосий йўналишлари
Иқтисодий 
муносабатлар 
ва 
ташкилий-бошқарув 
тузилмаларининг бир туридан бутунлай бошқа янги турига 
ўтиш, иқтисодий ислоҳотлар стратегиясини ишлаб чиқиш ва 
унинг асосий йўналишларини аниқлаб олишни тақозо қилади. 
Иқтисодий ислоҳотлар – иқтисодиётда туб ўзгаришларни 
амалга оширишга қаратилган иқтисодий чора-тадбирлар 
мажмуи.


225
Иқтисодий ислоҳотлардан кўзда тутилган мақсад мамлакат 
аҳолиси учун яшаш ва фаолият кўрсатишнинг энг яхши 
шароитларини яратиш, уларнинг маънавий-ахлоқий етуклигига 
эришиш, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий барқарорликни 
таъминлашдан иборат.
Ислоҳотларни амалга оширишдан олдин бозор иқтисодиётига 
ўтишнинг назарий модели яратилди (бу борадаги маълумотлар 
мазкур бобнинг 2-бандида баён этилди).
Бу моделда янги иқтисодиётга ўтишнинг умумий томонлари 
ва миллий хусусиятлари назарда тутилади, ислоҳотларнинг 
асосий йўналишлари белгиланади.
Республикада иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг 
асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
– мулкий муносабатларни ислоҳ қилиш;
– аграр ислоҳотлар;
– молия-кредит ва нарх-наво ислоҳоти;
– бошқариш тизимини ислоҳ қилиш ва бозор 
инфратузилмасини яратиш;
– ташқи иқтисодий алоқалар ислоҳоти;
– ижтимоий ислоҳотлар.
Иқтисодий ислоҳотларнинг бош бўғини 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling