бозор инфратузилмасини яратиш
чора-тадбирларини ҳам қамраб олади. Бунда молия, банк-
кредит тизими муассасалари, суғурта, аудиторлик, юридик
ва консалтинг фирмалари ҳамда компанияларини, биржа
тизимини яратиш тақозо қилинади. Республикада бозор
инфратузилмасини яратиш бир қатор йўналишлар бўйича
борди.
Биринчи йўналиш бўйича товар-хомашё биржаси
тизими ривожланди. Бу, ўз навбатида, брокерлик ва дилерлик
идоралари, савдо уйлари, воситачи фирмалар пайдо бўлишига
олиб келди.
Иккинчи йўналишда капитал бозорининг ишини
таъминлайдиган тузилмалар вужудга келтирилди. Кредит
ресурслари бозори ва валюта бозори вужудга келтирилди ҳамда
давлатга қарашли бўлмаган суғурта компаниялари тузилди.
Учинчи йўналиш ишчи кучи бозорини шакллантиришдан
иборат бўлиб, бу соҳада 240 дан ортиқ бандликка кўмаклашувчи
марказларни ўз ичига олувчи катта тармоқ тузилди.
Бозор ислоҳотлари
ташқи иқтисодий алоқаларга ҳам
тегишлидир. Бу соҳада ислоҳотларни амалга ошириш борасида
республиканинг замонавий ташқи иқтисодий комплекси
мутлақо янгидан шакллантирилди, ташқи иқтисодий фаолиятни
бошқаришнинг моҳият эътибори билан янги механизми вужудга
келтирилди. Ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланиши
зарур бўлган муассасалар (Ташқи иқтисодий фаолият миллий
банки, божхоналар хизмати) барпо этилди. Республиканинг
барча вазирликлари ва идоралари, корхоналарида ташқи
иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи махсус бўлимлар,
ташкилотлар ва фирмалар тузилди.
Амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг асл
мақсади инсонга муносиб яшаш ва фаолият кўрсатиш
шароитларини вужудга келтиришдан иборат. Шу сабабли
иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг бутун даври
давомида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш бўйича чора-тадбирлар
кўриш объектив заруратдир.
Республикада
Do'stlaringiz bilan baham: |