Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


-БОБ. ТАЛАБ ВА ТАКЛИФ НАЗАРИЯСИ. БОЗОР


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet191/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

7-БОБ. ТАЛАБ ВА ТАКЛИФ НАЗАРИЯСИ. БОЗОР 
МУВОЗАНАТИ 
Ушбу дарсликнинг биринчи бобида эҳтиёж категориясининг 
мазмуни, турлари ва унга таъсир этувчи омилларни, шунингдек, 
иккинчи бобда ишлаб чиқаришнинг мазмуни омил-лари каби 
масалаларни кўриб чиқилган эди. Бу бобда шу категорияларнинг 
бозор иқтисо-диёти давридаги кўриниши ва амал қилиш 
механизмлари ёритишга ҳаракат қилинади.
Бозор механизмининг амал қилишида талаб ва таклиф 
категориялари ва уларнинг амал қилиш қонунлари муҳим 
ўрин тутади. Талаб ва таклиф нисбатининг ўзгариши нарх 
шаклланиши ҳамда даражасига сезиларли таъсир қилади. 
Бу бобда дастлаб талаб ва таклиф тушунчалари, талаб ва 
таклиф таъсирида мувозанатлашган нархнинг ўрнатилиши 
тушунтириб берилади. Шу ўринда талаб ва таклиф қонунлари, 
уларнинг миқдорига таъсир этувчи омиллар, улар ўртасидаги 
мувозанатликни баён этишга алоҳида эътибор берилади. 
Шунингдек, талабнинг шаклланиши ва амал қилиши, унга 
таъсир этувчи омилларни ўрганишда иқтисодиёт назариясида 


234
муҳим йўналишлардан бирига айланган истеъмолчи хатти-
ҳаракати назарияси билан ҳам танишиб чиқамиз.
7.1. Талаб тушунчаси ва унинг миқдорига таъсир
қилувчи омиллар. Талаб қонуни
Эҳтиёж кишиларнинг ҳаётий воситаларга бўлган 
заруриятини ифодаловчи илмий категория сифатида инсоният 
тараққиётининг ҳамма босқичлари учун умумий ва доимийдир. 
Лекин у тараққиётнинг турли даврларида ўз шаклини 
ўзгартириб туриши мумкин. Хусусан, унинг бозор иқтисодиёти 
шароитидаги тарихий кўриниши талаб тушунчасидир. Талаб 
эҳтиёждан фарқ қилиб, мустақил иқтисодий категория (илмий 
тушунча) сифатида амал қилади.
Эҳтиёжнинг фақат пул билан таъминланган қисми талабга 
айланади. Демак, 
талаб – бу пул билан таъминланган 
эҳтиёждир. Эҳтиёж зарур миқдордаги пул билан таъминланмаса, 
у «хоҳиш», «истак» бўлиб қолаверади. Масалан, талаба янги 
русумдаги қўл телефонини харид қилиш мақсадида дўконга 
кирди. Қўл телефонининг нархи 300 минг сўм бўлиб, талабада 
фақат 200 минг сўм мавжуд, деб фараз қилайлик. Бу ҳолда 
талабанинг янги русумдаги телефонга нисбатан эҳтиёжи 
талабга айланмайди ва бинобарин, қондирилмайди. Бу ўринда 
талаба яна 100 минг сўм миқдорида пул қидириб топиши ёки 
нархи 200 минг сўмгача бўлган телефон харид қилиши мумкин. 
Шу ҳолдагина унинг қўл телефонига нисбатан эҳтиёжи талабга 
айланади.
Талабнинг бир қатор муқобил вариантлари мавжуд бўлади, 
чунки нарх ўзгариши билан товарнинг сотиб олинадиган 
миқдори ҳам ўзгаради. Шу боғлиқликдан келиб чиқиб, талабга 
қуйидагича таъриф бериш мумкин: 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling