298
ва тан олинган ижтимоий нафлилик (истеъмол қиймати) ўз
ифодасини топади. Товарлар ва хизматлар учун қилинган
ижтимоий сарфларнинг асосли равишда ўсиши ёки
товар
ва хизматдаги сифат кўрсаткичларининг ўсиши ушбу товар
нархининг ошишига олиб келади. Масалан,
автомобиль
двигателида от кучининг ошиши, салони, бошқарув
тизими
ва тезлигида бўлган ўзгаришлар унинг нархи ошишига
сабаб бўлади. Чунки шу ўзгаришлар билан бир вақтда унга
сарфланган харажатлар ҳам ошган бўлади.
Бундай икки
томонлама ўзгаришлар натижасида нархларнинг ўзгариши
ҳамма товарлар ва хизматларга хосдир. Нарх товар ва
хизматлардаги икки хусусиятнинг пулдаги ифодаси сифатида,
уларнинг ўзгариши натижасида ўзгаради. Шунинг учун реал
ҳаётда турли товарлар ва хизматлардаги
икки хил хусусият
ўзгаришлари уларнинг ҳажмини ҳисоблашда икки хил нархда
ҳисобга олинади (9.2-расм).
Нархнинг иқтисодий мазмуни унинг вазифалари кўриб
чиқилганда янада яққол намоён бўлади. Нарх қуйидаги асосий
вазифаларни бажаради:
Do'stlaringiz bilan baham: