Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

1. Умумий иқтисодий қонунлар – кишилик жамияти ривожланишининг барча 
босқичларида амал қилади. Масалан, вақтни тежаш қонуни, эҳтиёжларнинг тез ўсиб бориш 
қонуни, такрор ишлаб чиқариш қонуни, ишлаб чиқариш муносабатларининг ишлаб чиқарувчи 
кучлар хусусияти ва ривожланиш даражаси мос келиш қонуни ва бошқалар. 
2. Хусусий ёки даврий иқтисодий қонунлар – инсоният жамияти тараққиётининг бир 
неча босқичларида амал қилади. Масалан, талаб қонуни, таклиф қонуни ва қиймат қонуни. Бу 
қонунлар товар-пул муносабатлари мавжуд бўлган бир неча босқичларда амал қилади. 
3. Махсус, ўзига хос иқтисодий қонунлар – алоҳида олинган иқтисодий тизим 
шароитида амал қилади. Масалан, қўшимча қиймат қонуни.
Бу қонун бозор иқтисодиётининг энг юқори чўққиси бўлган “капитализм” деб аталмиш 
тараққиёт босқичининг махсус иқтисодий қонунидир. Аралаш иқтисодиётга ўтиши билан бу 
қонун сўна бошлайди. Иқтисодий қонунларнинг юқорида санаб ўтилган гуруҳларини бир-
биридан фарқлаш учун қуйидаги шартли расмдан фойдаланамиз (1.3-расм). 
1
2 3 
4 5 … ва ҳоказо.
1 2 3 4 5 
 
 
 
1.3-расм
. Иқтисодий қонунларнинг туркумланиши 
 
 
Расмдан кўринадики, кишилик жамиятининг ривожланиши бир неча босқичларни босиб 
ўтиб, улар 1, 2, 3, … ва ҳ.к. тартибида белгиланган. Юқорида таъкидланганидек, махсус 
иқтисодий қонунлар бу босқичларнинг ҳар бири учун алоҳида тарзда амал қилиб, улар 
мазмунан бир-биридан фарқланади. Даврий иқтисодий қонунлар эса тараққиётининг бир неча 
(бизнинг расмда 3 та) босқичи учун тегишли бўлади ва уларда амал қилади. Умумий 
иқтисодий қонунлар кишилик жамияти тараққиётининг барча босқичларини қамраб олиб, 
уларнинг ҳаммасида амал қилади. Масалан, такрор ишлаб чиқариш қонуни, меҳнат 
унумдорлигининг ўсиб бориш қонуни ва ҳоказо. 
Иқтисодий қонунларнинг ҳар қайсиси ўзича амал қилмайди, балки улар бир-бирлари 
билан чамбарчас боғлиқликда амал қилади, уларнинг бири иккинчисини тақозо этади. Шунинг 
учун уларни биргаликда иқтисодий қонунлар тизими деб юритилади. Иқтисодий қонунлар ёки 
уларнинг тизими ўзгармас нарса эмас, балки улар маълум бир тарихий шароитда вужудга 
келади, ривожланади ва маълум шароитда йўқ бўлиб кетади. Масалан, қиймат қонуни, талаб 
ва таклиф қонунлари, натурал ишлаб чиқариш даврида амал қилмаган. Товар ишлаб чиқариш 
ва пул орқали айрибошлаш ривожланган даврдан бошлаб амал қилмоқда. Бир замонлар келиб, 
ишлаб чиқаришнинг товар шаклидан бошқа шаклига ўтилса, бу қонунлар йўқ бўлиб кетиши 
мумкин. 
Иқтисодий қонунлар билан бир қаторда иқтисодиёт назарияси фани иқтисодий 
жараёнларнинг алоҳида томонларини тавсифлайдиган иқтисодий категория (илмий 
тушунча)ларни ҳам таърифлаб, уларнинг мазмунини очиб беради. 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling