Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Иқтисодий категория – барқарор такрорланиб турадиган, иқтисодий жараёнлар ва


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Иқтисодий категория – барқарор такрорланиб турадиган, иқтисодий жараёнлар ва 
реал ҳодисаларнинг айрим томонларини ифода этувчи илмий-назарий тушунча.
Кишилик жамиятининг ривожланиш босқичлари 
Махсус иқтисодий қонунлар 
Даврий иқтисодий қонунлар
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Умумий иқтисодий қонунлар 
 
 
 
 


38
қилмаган. Товар ишлаб чиқариш ва пул орқали айрибошлаш 
ривожланган даврдан бошлаб амал қилмоқда. Бир замонлар 
келиб, ишлаб чиқаришнинг товар шаклидан бошқа шаклига 
ўтилса, бу қонунлар йўқ бўлиб кетиши мумкин.
Иқтисодий қонунлар билан бир қаторда иқтисодиёт 
назарияси фани иқтисодий жараёнларнинг алоҳида 
томонларини тавсифлайдиган иқтисодий категория (илмий 
тушунча)ларни ҳам таърифлаб, уларнинг мазмунини очиб 
беради.
Иқтисодий категория – барқарор такрорланиб 
турадиган, иқтисодий жараёнлар ва реал ҳодисаларнинг 
айрим томонларини ифода этувчи илмий-назарий 
тушунча. 
Иқтисодий категория (илмий тушунча) лар алоҳида 
кишилар томонидан ўйлаб топилмаган, балки реал иқтисодий 
ҳодисаларни ифода этадиган илмий тушунча бўлиб, илмий 
фикрлаш тафаккур маҳсулидир. Масалан, товар, пул, бозор, 
капитал, ишчи кучи, иқтисодий мувозанат, молия, кредит 
ва бошқалар шулар жумласидандир. Иқтисодий қонунлар 
билан иқтисодий категорияларнинг фарқи шундаки, 
биринчиси иқтисодиётнинг турли бўғинлари, соҳалари, 
бўлаклари орасидаги боғлиқликни, уларнинг бири ўзгарса, 
албатта иккинчиси ҳам ўзгариши мумкинлигини кўрсатади. 
Иқтисодий категория (илмий тушунча) лар эса иқтисодий 
ҳодисаларнинг бир томонини, унинг мазмунини ифода этади. 
Масалан, нарх, талаб деган тушунчалар орқали биз энг аввало 
бу тушунчаларнинг иқтисодий мазмунини тушуниб оламиз. 
Талаб қонуни орқали эса, талаб ҳажми билан нарх ўртасидаги 
алоқадорликни билиб оламиз.
Умуман олганда, иқтисодий қонунлар ва категориялар бир-
бирлари билан боғлиқ бўлиб, улар бир-бирини тўлдиради. 
Улар биргаликда иқтисодий тараққиёт жараёнларини акс 
эттиради. 


39

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling