322
таваккалчиликни ажратиб кўрсатади.
Унинг фикрича,
тадбиркор – воқеа ва ҳодисаларни олдиндан кўра билиш
хусусиятига эга бўлган, ўз зиммасига барча масъулиятни олиб
таваккал қилувчи, ўз хатти-ҳаракатлари туфайли даромад
олишга умид қилувчи ва ҳар қандай йўқотишларга тайёр
бўлган шахсдир
71
. Р.Кантильондан
кейин неоклассик мактаб
намояндалари ўз асарларида ўзига хос таваккалчилик асосида
рақобатлашиб, савдо фаолияти билан шуғуланувчи корхона
эгасини тадбиркор деб ҳисоблай бошладилар.
Тадбиркорлик
фаолияти
тўғрисидаги
назариялар
ривожланишининг
иккинчи босқичида тадбиркорликнинг
асосий хусусияти сифатида
инновацион фаолият ажратиб
кўрсатилади. Бу оқимнинг асосчиси Й.Шумпетер бўлиб, унинг
фикрича, иқтисодий ўсишнинг негизида тадбиркорни ишлаб
чиқариш омилларининг янги комбинациясини ишлатишга,
қўллашга бўлган интилиши ётади ва бу интилишнинг натижаси
инновация, янгиликлар ҳисобланади.
Мазкур назариялар ривожланиши у
чинчи босқичининг
асосий ғояси - тадбиркорнинг муҳим
шахсий фазилатлари,
жумладан изланиш ва тадқиқот ҳисобланади. Бу оқим
намояндалари Ф.Хайек ва Л.Мизес тадбиркорликка янги
иқтисодий имкониятларни излаб топиш ва тадқиқ қилиш деб
қарайди, шу билан бирга фаолияти изланиш тарзида кечадиган
ҳар қандай шахсни бўлғуси тадбиркор деб ҳисоблашади.
К.Макконнелл ва С.Брю тадбиркорликка асосида узлуксиз
шартлар ва талаблар ётувчи муҳим фаолият тури сифатида
қарайдилар.
Биринчидан, тадбиркор
товарлар ва хизматлар
ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқариш омилларини
бирлаштиради ва «катализатор» вазифасини бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: