Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Тадбиркорлик фаолиятининг шакллари, уларни


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet288/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

10.2. Тадбиркорлик фаолиятининг шакллари, уларни 
ташкил этиш ва бошқаришнинг бозор тизимлари
Ҳозирги даврда ишлаб чиқариш воситаларининг ижтимоий, 
умумдавлат мақсадларида фойдаланадиган ва ниҳоят, жамоа, 
гуруҳ, хусусий ва шахсий мақсадларда ишлатиладиган турлари 
мавжуд. Шунга мос равишда тадбиркорликнинг турли-туман: 
74
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Маж-
лисга Мурожаатномаси // Халқ сўзи газетаси, 2020 йил 24 январь. 


325
давлат, жамоа, хусусий, аралаш ва бошқа ҳосила шакллари 
ривожланади.
Турли мамлакатларда давлат корхоналарининг ҳуқуқий 
мақоми турли-туманлиги билан анча фарқланади. Ҳатто 
бирон-бир мамлакатда барча давлат корхоналари фаолиятини 
тартибга солувчи ягона қонуний ҳужжат мавжуд эмас. Юқорида 
кўриб ўтилган шароитлар асосида давлат корхоналарини учта 
гуруҳга бўлиш мумкин:
- бюджет корхоналари;
- давлат ишлаб чиқариш корхоналари;
- аралаш компаниялар.
Бюджет корхоналари – давлатнинг вазифаларини 
бажариш билан боғлиқ ҳолда фаолият кўрсатувчи ҳамда 
давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилувчи хўжалик 
мустақиллигига эга бўлмаган корхоналар. Улар ўзларининг 
ҳолати бўйича давлатнинг маъмурий-бошқариш тизимига 
киради ва бирон-бир вазирлик, маҳкама ёки маҳаллий ўзини-
ўзи бошқариш органларига бевосита бўйсунади ёки уларнинг 
таркибий қисми ҳисобланади. Барча даромад ва харажатлари 
давлат бюджети орқали ўтиб, олинган фойдасидан солиқ 
тўламайди. 
Давлат ишлаб чиқариш корхоналари – хўжалик 
фаолияти билан бирга давлат томонидан белгиланган 
доирада бошқариш ва тартибга солиш вазифаларини 
ҳам бажарувчи, алоҳидалашган мол-мулкка эга бўлган 
корхоналар. Бундан кўринадики, давлат ишлаб чиқариш 
корхоналари ёки корпорациялари ўзида тижорат корхоналари 
ва давлат органлари белгиларини мужассамлаштириб
корхоналарнинг анча кенг тарқалган ташкилий, ҳуқуқий 
шакли ҳисобланади.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling