328
Акция – бу унинг эгаси акциядорлик жамияти
капиталига ўзининг маълум ҳиссасини қўшганлигига
ва унинг фойдасидан дивиденд шаклида даромад олиш
ҳуқуқи борлигига гувоҳлик берувчи қимматли қоғоз.
Бундан ташқари акция корхонани бошқаришда қатнашиш
ҳуқуқини ҳам беради.
Акциянинг эгаси ёзилган ва эгаси ёзилмаган,
оддий ва
имтиёзли турларини фарқлаш мумкин.
Эгаси ёзилган акция –
акциядорлик жамияти реестрида акция эгасининг номига
қайд қилиниб, фақатгина унинг ёзма рухсати билан олди-
сотди қилиниши мумкин бўлган акция. Ёпиқ акциядорлик
жамиятининг акциялари фақат эгаси ёзилган акциялардан
иборат бўлиши мумкин.
Эгаси ёзилмаган акция – жамият
акциядорларининг реестрига киритилмаган ҳолда бошқа
шахсларга мулк қилиб берилувчи ҳамда эркин тарзда олди-
сотди қилинувчи акция.
Оддий акция – дивидендни қўйилган маблағга
мутаносиб равишда тақсимлаш имконини берувчи акция.
Оддий акция имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўланиб,
акциядорлик жамияти захиралар тўлдирилиб бўлгандан
сўнг қолган соф фойдани дивиденд шаклида тақсимлашда
иштирок этади. Унинг эгаси акциядорлар умумий йиғилишида
масалаларни ҳал этишда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлади.
Имтиёзли акция – акциядорлик жамияти дивиденди
ва мол-мулкини тақсимлашда оддий акция эгасига
Do'stlaringiz bilan baham: