347
товарларни сотиш учун кетган вақт муомала вақтини
ташкил этади. Ишлаб чиқариш вақти уч қисмдан
иборат
бўлади:
1) бевосита меҳнат жараёни ёки иш даври (Ид);
2) турли танаффуслар даври (Тд);
3) ишлаб чиқариш воситаларининг ишлаб чиқариш
захираларида бўлиш даври (Зд).
Демак,
Ив
=
Ид+Тд+Зд
Иш даври – ишлаб чиқариш вақтининг асосий
таркибий қисмидир. Бу вақт давомида маҳсулот меҳнатнинг
бевосита таъсири остида бўлади. Иш
даврининг узунлиги
ишлаб чиқариладиган маҳсулот хусусиятига, қўлланиладиган
меҳнатнинг миқдори ва унинг
унумдорлиги даражасига
боғлиқдир.
Танаффусларни табиий жараёнларнинг меҳнат
буюмларига таъсир кўрсатиш зарурлиги ва ташкилий
тавсифдаги сабаблар тақозо этади. Биринчи ҳолда, меҳнат
буюмлари у ёки бу даражада узоқ давом этадиган жисмоний,
кимёвий ва биологик жараёнларнинг таъсири остида бўлади
(қуритиш, ачитиш ва шунга ўхшаш жараёнлар). Бунда меҳнат
жараёни қисман ёки тўлиқ тўхтайди, ишлаб чиқариш жараёни
эса давом этади. Ташкилий сабабларга кўра танаффуслар
вақти корхоналарнинг иш режими билан, шунингдек, ишлаб
чиқаришни ташкил қилиш хусусиятлари билан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: