Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Корхона ишлаб чиқариш харажатлари деганда товар


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet335/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   331   332   333   334   335   336   337   338   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Корхона ишлаб чиқариш харажатлари деганда товар 
ва хизматларни ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга 
етказиб беришга шу корхона томонидан қилинадиган 
барча сарфлар тушунилади:
Pc = с + v.
Pc – ишлаб чиқариш харажатлари (таннарх).
Корхона ишлаб чиқариш харажатларини аниқлаштириб 
айтадиган бўлсак, унинг таркибига хомашё, асосий ва ёрдамчи 
материаллар, ёнилғи ва энергия харажатлари, асосий капитал 
амортизацияси, иш ҳақи ва ижтимоий суғурта ажратмалари 
ва бошқа турли хил ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган 
харажатлар киради. Бу ерда ишлаб чиқариш билан боғлиқ 
бўлмаган, лекин ҳозирги даврда ишлаб чиқариш харажатлари, 
бинобарин таннархга сунъий равишда киритилган солиқ 
ва фоизлар кўзда тутилмайди. Корхона томонидан ишлаб 
чиқаришга қилинган барча сарф-харажатларнинг пулдаги 
ифодаси маҳсулот таннархини ташкил қилади.
Корхона ишлаб чиқариш харажатларини иккига бўлиб 
ўрганиш мумкин: бевосита ишлаб чиқариш харажатлари ва 
муомала харажатлари (11.1-расм). 
199 
чиқаришга қилинган барча сарф-харажатларнинг пулдаги ифодаси маҳсулот 
таннархини ташкил қилади. 
Корхона ишлаб чиқариш харажатларини иккига бўлиб ўрганиш мумкин: бевосита ишлаб 
чиқариш харажатлари ва муомала харажатлари (11.1-расм).
 
11.1-расм. Харажатларнинг намоён бўлиш соҳасига кўра туркумланиши. 
Бевосита ишлаб чиқариш харажатлари фақат товарни ишлаб чиқариш билан 
боғлиқ харажатларни ўз ичига олиб, товар бирлиги қийматининг фақат бир қисмини 
ташкил қилади. Ишлаб чиқариш харажатлари товар қийматидан қўшимча маҳсулот қиймати 
миқдорига кам бўлади.
Муомала харажатлари тушунчаси товарларни сотиш жараёни билан боғлиқ бўлиб, 
шу товарларни ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига етказилгунча кетадиган сарфларга 
айтилади. Улар икки гуруҳга бўлинади: қўшимча муомала харажатлари ва соф муомала 
харажатлари. 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   331   332   333   334   335   336   337   338   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling