Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet464/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   460   461   462   463   464   465   466   467   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Кенг маънода 
истеъмол жамият аъзолари иқтисодий эҳтиёжларини 
қондириш учун ишлаб чиқарилган товар ва хизматлардан 
фойдаланиш жараёнини билдиради. Бунда унумли ва 
шахсий истеъмол фарқланади. 
Унумли истеъмол бевосита ишлаб чиқариш ва хизмат 
кўрсатиш жараёнига тегишли бўлиб, ишлаб чиқариш 
воситалари, асосий ва айланма воситалардан ишлаб 
чиқариш мақсадида фойдаланиш жараёнини англатади. 
Шахсий истеъмол ишлаб чиқариш соҳасидан ташқарида 
рўй бериб, бунда кишиларнинг истеъмол буюмларидан ва 
хизматлардан бевосита ўзларининг шахсий эҳтиёжларни 
қондириш мақсадида фойдаланиши тушунилади. 
Шахсий истеъмол ўз навбатида икки турга бўлинади: 
моддий ҳамда номоддий неъмат ва хизматлар истеъмолидан 
иборат бўлади.
Моддий истеъмол – эҳтиёжларни қондиришда моддий 
кўринишдаги неъматлардан фойдаланиш. Буларга озиқ-
овқат, кийим-кечак, уй-жой, турли хил буюмлар, уй-рўзғор 
буюмлари ва бошқалардан фойдаланишни мисол келтириш 
мумкин.
Номоддий неъмат ва хизматлар истеъмоли – 
эҳтиёжларни қондиришда номоддий кўринишдаги неъмат 
ва хизматларнинг нафли хусусиятларидан фойдаланиш. 
Буларга билим олиш, мусиқа тинглаш, соғлиқни тиклаш, 
адвокат хизматидан фойдаланиш ва бошқаларни мисол 
келтириш мумкин.
Якка тартибдаги ёки жамоа бўлиб истеъмол қилиш ҳам 
фарқланади. 
Алоҳида шахснинг ўз ихтиёрида бўлган 
неъматларни истеъмол қилиши якка тартибдаги 
истеъмолга, жамият аъзолари турли гуруҳларининг 
неъматлардан биргаликда фойдаланиши жамоа бўлиб 


500
истеъмол қилишга киради. Масалан, овқатланиш, кийиниш, 
бадиий асарлар ўқиш якка тартибдаги истеъмолни, жамоат 
транспортидан фойдаланиш, ўйингоҳларда спорт ўйинларини 
томоша қилиш, сиҳат масканларида соғлиқни тиклаш жамоа 
бўлиб истеъмол қилишни англатади. 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   460   461   462   463   464   465   466   467   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling