Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet463/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   459   460   461   462   463   464   465   466   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

16-боб. ИСТЕЪМОЛ, ЖАМҒАРМА ВА 
ИНВЕСТИЦИЯЛАР
Олдинги боблардан маълумки, барча ишлаб чиқариш ва 
хизмат кўрсатиш корхоналарида йил давомида яратилган 
маҳсулотнинг йиғиндиси ялпи ички маҳсулот деб аталади. Шу 
билан ялпи ички маҳсулот ҳаракати тўхтаб қолмайди, балки 
давом этади ва айирбошлаш, тақсимлаш жараёнларидан 
ўтиб, ундан кейин турли хил талаб ва эҳтиёжларни қондириш 
учун истеъмолга бориб тушади. Тақсимланиш жараёнида энг 
аввало, ундан (ЯИМдан) йил давомида истеъмол қилинган 
(ейилган) асосий воситалар қиймати яъни аммортизация фонди 
ажратиб ташланиб соф ички маҳсулот ҳажми аниқланади. 
Мана шу соф маҳсулотнинг пулдаги ифодаси миллий даромад 
деб юритилади. Шу миллий даромад тақсимлаш ва қайта 
тақсимлаш жараёнларидан ўтгандан кейин истеъмол фонди ва 
жамғарма фондларига ажралади.
Ушбу бобда миллий даромад таркибий қисмлари таҳлили 
давом эттирилиб, унинг истеъмолнинг мазмуни, турлари 
ҳамда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни кенгайтиришга 
ижтимоий тараққиётни амалга оширишга кетадиган қисми 
бўлган жамғаришнинг иқтисодий мазмуни қараб чиқилади. 
Уларнинг даражасини аниқловчи асосий омиллар кўрсатиб 
берилади. Ундан ташқари инвестициянинг мазмуни манбалари, 
унинг жамғарма билан боғлиқлиги ҳам ёритилади. 
16.1. Истеъмол ва жамғарманинг иқтисодий мазмуни
ҳамда уларнинг ўзаро боғлиқлиги
Миллий иқтисодиётда яратилган ялпи ички маҳсулотдан 
шу йилдаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнида 
фойдаланилган асосий воситаларнинг эскирган қисмига 
(ейилган) тенг миқдорда аммортизация ажратмалари 
ажратилади. Бу ажратмалар асосий воситаларни қайта 
тиклаш учун ишлатилади. Ялпи ички маҳсулотнинг 


499
қолган қисми (соф ички маҳсулот) яъни, янгидан вужудга 
келтирилган маҳсулот сотилгандан кейинги унинг пулдаги 
кўриниши миллий даромадни ташкил этади. Ундан истеъмол 
ва жамғариш мақсадларида фойдаланилади. 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   459   460   461   462   463   464   465   466   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling