505
намоён бўлади. Бу графикда ҳам В нуқта 0
даражадаги
жамғаришни, 0Y ётиқ чизиғининг 0 даражадан пастки қисми
манфий жамғаришни, юқори қисми эса ижобий (мусбат)
жамғаришни англатади. Е0Е2 кесма соф даромаднинг Y1
даражасидаги жамғарма миқдорини кўрсатади.
Истеъмол ва жамғарма ҳажмига даромаддан ташқари яна
бир қатор объектив ва субъектив омиллар таъсир кўрсатади.
Объектив омиллар алоҳида истеъмолчининг ихтиёрига,
идрокига боғлиқ бўлмаган омиллардан иборат бўлиб, улардан
асосийлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
- барча хўжаликлар томонидан жамғарилган мол-мулк
даражаси;
-
нархлар даражаси;
- реал фоиз ставкалари;
- истеъмолчининг қарздорлиги даражаси;
- истеъмолчиларни солиққа тортиш даражаси.
Субъектив омиллар, асосан, истеъмолчининг ўзига, унинг
рухияти ва бозордаги хатти-ҳаракатига боғлиқ бўлади. Бу
омиллар қаторига истеъмол ва жамғаришга бўлган мойиллик,
келгусидаги нарх, пул даромадлари, солиқ,
товарлар
мавжудлиги даражасининг ўзгаришига нисбатан муносабатни
киритиш мумкин. Турли омиллар таъсирида истеъмол ва
жамғарма даражасининг ўзгаришини
шартли маълумотлар
асосида тузилган қуйидаги жадвал орқали кўриб чиқамиз
(16.1-жадвал).
16.1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: