Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Давлат  томонидан иқтисодиётга таъсир кўрсатиш мақсадида солиққа тортиш ва давлат сарфи


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet605/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   601   602   603   604   605   606   607   608   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Давлат 
томонидан иқтисодиётга таъсир кўрсатиш мақсадида солиққа тортиш ва давлат сарфи 
таркибини ўзгартириш бўйича қўлланилувчи чора-тадбирлар фискал ёки солиқ-бюджет 
сиёсати деб аталади. Фискал сиёсат, бир томондан, иқтисодиётнинг таназзул даврида давлат 
сарфларини ошириш ёки солиқларни пасайтириш орқали хўжалик ҳаётини 
рағбатлантиришни, бошқа томондан эса, иқтисодий ривожланишнинг юқори даржасида 
давлат сарфларини қисқартириш ёки солиқларни кўпайтириш орқали юз бериши мумкин 
бўлган инфляция ва ишсизликнинг олдини олишни кўзда тутади. 



662
21.4. Ўзбекистонда солиқ тизимини такомиллаштириш 
масалалари
Ўзбекистонда бюджет ва солиқ тизимини такомиллаштириш 
иқтисодий ислоҳотлар ва давлат иқтисодий сиёсатининг 
марказий масалаларидан бири ҳисобланади. Зеро, изчил 
солиқ-бюджет сиёсатининг амалга оширилиши, солиқ 
юкини камайтириш билан боғлиқ чора-тадбирларнинг 
ишлаб чиқилиши, солиқ тўловчиларда ишлаб чиқаришни 
кенгайтиришга шароит яратилиши, ишлаб топилган ва уларнинг 
ўзларида қолдирилаётган маблағларнинг реинвестиция 
қилиниши оқибатида қўшимча солиқ объектининг пайдо 
бўлиши ҳисобига нафақат бюджетдаги йўқотишлар 
ўрнининг қопланиши, балки солиқ тўловчиларнинг қўшимча 
даромадларга эга бўлиб, ишлаб чиқариш имкониятининг 
ошишига олиб келади.
Мамлакатдаги солиқ тизимининг соддалаштирилиши ва 
унификация қилиниши, солиқ юкининг янада камайтирилиши 
қуйидаги бир қатор вазифаларнинг муваффақиятли амалга 
оширилишига моддий замин яратади: 
- солиқ юкининг камайтирилиши орқали солиқ 
имтиёзларининг кенгайтирилиши хорижий инвестицияларнинг 
жалб қилиниши ва иқтисодиётни модернизациялашни 
кенгайтиришга имкон яратади;
- солиқ тизимини соддалаштириш ва солиқ ставкаларини 
пасайтириш ўз навбатида хусусий мулкчилик тармоғини 
кенгайтиради, бизнес учун қулай муҳит яратади ва унинг 
кафолатларини мустаҳкамлайди;
- солиқ юкини камайтириш ҳисобига солиқ тўловчилар 
ихтиёрида қоладиган маблағлар реинвестиция қилинишига 
ҳамда ишчи ходимларнинг иш ҳақига йўналтирилишига 
тавсия қилиниши, жисмоний шахслар даромадларидан 
олинадиган солиқ ставкасининг оралиқ чегаралари бўйича 


663
пасайтирилиши, жисмоний шахслардан олинадиган даромад 
солиғи бўйича имтиёзларининг кенгайтирилиши пировардида 
аҳоли даромадларининг ошишига ҳамда янги иш ўринларининг 
яратилишига олиб келади;
- солиқ юкини камайтириш натижасида солиқ тўловчилар 
ихтиёрида қолган маблағлардан самарали фойдаланиш аҳоли 
даромади ва бандлик даражасини ошириш орқали харид 
талабининг жадал ўсишини таъминлайди; 
- солиқ соҳасидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш ва солиқ 
юкини камайтириш экспортни ҳар томонлама рағбатлантириш 
ва валюта захираларини тежаш, улардан оқилона ва самарали 
фойдаланишни ҳам таъминлайди;
- солиқ тизимидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш уй-
жой коммунал хўжалигидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш 
ҳамда энергия ресурсларидан фойдаланишда тежамкорликни 
таъминлаш билан боғлиқ чора-тадбирларнинг амалга 
оширилишига ҳам таъсир кўрсатади.
Ўзбекистонда ишлаб чиқаришнинг юқори ўсиш 
суръатларини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини 
рағбатлантириш, аҳолининг реал даромадларини ва 
истеъмол талабларини оширишда мунтазам равишда солиқ 
юкини камайтириш чораларининг кенг қўлланилиши ўз 
натижаларини бермоқда. Айниқса, солиқлар ва тўловларни 
бирхиллаштиришга катта эътибор қаратилиши солиққа тортиш 
механизмларининг ошкоралигига, солиқларни ҳисоблаш 
ва тўлашга оид корхоналар фаолиятини соддалаштиришга, 
шунингдек, солиқ мажбуриятларининг бажарилишини 
самарали назорат қилишга ёрдам беради. Айни пайтда бу 
ҳол республикада қўлланиладиган солиқ тизимини халқаро 
меъёрлар ва андозаларга мувофиқлаштириш зарурати билан 
изоҳланади.
Солиқ тушумлари барқарорлигини таъминлаш шарти
билан солиқ тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш мақсадида


664
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29
июндаги ПФ-5468-сон Фармони билан Солиқ сиёсатини
такомиллаштириш концепциясининг қуйидагиларни назарда 
тутувчи асосий йўналишлари белгиланган эди.
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг
12% миқдорида ягона ставкасини жорий қилиш, 
фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига
суғурта бадалларини (меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан 8%)
бекор қилиш, шунингдек ягона ижтимоий тўлов ставкасини
кичик корхоналар учун 15% дан 12% гача, ҳамда бюджет 
ташкилотлари ва давлат корхоналаридан бошқа йирик 
корхоналар учун 25%дан 12%гача камайтириш ҳисобига
меҳнатга ҳақ тўлаш фондига солиқ юкини камайтириш;
фойда солиғи ставкасини 14%дан 12%гача пасайтириш; 
дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлар 
бўйича тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган фойда солиғи
ставкасини 10% дан 5% гача пасайтириш; 
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ
ставкасини 5%дан 2%га пасайтириш; 
цемент, клинкер, мис ва полиэтилен гранулалар бўйича
қўшимча фойда солиғини бекор қилиш; 
ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми)
1 миллиард сўмдан ошган корхоналарни умумбелгиланган
солиқларни тўлашга ўтказиш; 
барча тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан обороти
(тушуми) 1 миллиард сўмгача бўлган юридик шахслар учун 
юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув
ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни жорий этиш.
Маълумотларга кўра, 2019 йилда Давлат бюджети ва 
давлат мақсадли жамғармаларининг даромадлари 137 трлн. 
сўмни (ЯИМга нисбатан 26,1%) ташкил этган, бу 2018
йилдагига қараганда 27% кўп (2018 йилда даромадлар 108 
трлн. сўмни ёки ЯИМга нисбатан 26,5%ни ташкил этган). 


665
2019 йилдаги даромадлар бўйича Давлат бюджети
ижроси дастлабки якунларининг кўрсатишича, тушумлар
112,1 трлн. сўмни ташкил этиб, 2018 йилдагига (79,1 трлн. 
сўм) нисбатан 1,4 баравар ошган. 
Бунда ЯИМга нисбатан Давлат бюджетининг даромадлари
ЯИМга нисбатан 19,4%дан 21,4% гача ёки 2 фоиз бандига 
ошган.
Маълумот узатиш, статистика, молия ва солиқ 
ҳисоботларининг электрон шакли ва тармоқлари ҳаётимизга 
изчил ва тизимли асосда жорий этилмоқда. Бугунги кунда 
тадбиркорлик субъектларининг 89 фоиздан ортиғи солиқ 
ҳисоботларини, қарийб 86 фоизи статистик ҳисоботларни 
электрон шаклда топширмоқда.
Республикада 2009-2019 йилларда турли солиқ 
ставкаларининг ўзгариши таҳлили шуни кўрсатадики, 
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, дивиденд 
(фоизлар) шаклида олинадиган даромадлардан фойда солиғи, 
акциз солиғи, ягона солиқ тўлови, ягона ижтимоий тўловларда 
айрим ўзгаришлар вужудга келди (21.4-жадвал). 
2017 йилга қадар юридик шахслардан олинадиган солиқ 
ставкаси 10 фоиздан 7,5 фоизгача пасайиб келди ва 2018 
йилда ташкилотлар учун ободонлаштириш ва ижтимоий 
инфратузилмани ривожлантириш солиғи (шу вақтга қадар 
359 
ва давлат корхоналаридан бошқа йирик корхоналар учун 25%дан 12%гача камайтириш
ҳисобига меҳнатга ҳақ тўлаш фондига солиқ юкини камайтириш; 
фойда солиғи ставкасини 14%дан 12%гача пасайтириш;
дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлар бўйича тўлов манбаидан ушлаб
қолинадиган фойда солиғи ставкасини 10% дан 5% гача пасайтириш;
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкасини 5%дан 2%га 
пасайтириш;
цемент, клинкер, мис ва полиэтилен гранулалар бўйича қўшимча фойда солиғини 
бекор қилиш;
ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) 1 миллиард сўмдан ошган
корхоналарни умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказиш;
барча тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан обороти (тушуми) 1 миллиард сўмгача 
бўлган юридик шахслар учун юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув
ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни жорий этиш. 
Маълумотларга кўра, 2019 йилда Давлат бюджети ва давлат мақсадли
жамғармаларининг даромадлари 137 трлн. сўмни (ЯИМга нисбатан 26,1%) ташкил этган,
бу 2018 йилдагига қараганда 27% кўп (2018 йилда даромадлар 108 трлн. сўмни ёки ЯИМга 
нисбатан 26,5%ни ташкил этган).
2019 йилдаги даромадлар бўйича Давлат бюджети ижроси дастлабки якунларининг
кўрсатишича, тушумлар 112,1 трлн. сўмни ташкил этиб, 2018 йилдагига (79,1 трлн. сўм) 
нисбатан 1,4 баравар ошган.
Бунда ЯИМга нисбатан Давлат бюджетининг даромадлари ЯИМга нисбатан 19,4%дан 
21,4% гача ёки 2 фоиз бандига ошган. 
Маълумот узатиш, статистика, молия ва солиқ ҳисоботларининг электрон шакли ва 
тармоқлари ҳаётимизга изчил ва тизимли асосда жорий этилмоқда. Бугунги кунда 
тадбиркорлик субъектларининг 89 фоиздан ортиғи солиқ ҳисоботларини, қарийб 86 фоизи 
статистик ҳисоботларни электрон шаклда топширмоқда. 
Республикада 2009-2019 йилларда турли солиқ ставкаларининг ўзгариши таҳлили шуни 
кўрсатадики, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, дивиденд (фоизлар) шаклида 
олинадиган даромадлардан фойда солиғи, акциз солиғи, ягона солиқ тўлови, ягона ижтимоий 
тўловларда айрим ўзгаришлар вужудга келди (21.4-жадвал).
21.4-жадвал 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   601   602   603   604   605   606   607   608   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling