Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт
Download 9.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)
инфляция суръатини (ИС) қуйидаги формула
орқали аниқлаш мумкин: % 100 × − = б б ж ТН ТН ТН ИС . Масалан, истеъмол товарларининг нарх индекси 2008 йилда 112,6% га, 2007 йилда 116,8% га тенг бўлса, инфляция суръати қуйидагича бўлади: Инфляция суръати = % 7 , 3 100 6 , 112 6 , 112 8 , 116 = × − фоиз. Баъзи бир мамлакатларда инфляция суръати жуда юқори бўлганлиги сабабли, нархларнинг қанча вақт мобайнида 2 баравар ўсиши мумкинлиги «70 миқдори қоидаси» ёрдамида аниқланади. Бунинг учун 70 сонини инфляциянинг ўртача йиллик даражасига бўлинади. Бизнинг мисолимида бу кўрсаткич деярли 19 йилни (70/3,7 =18,9) ташкил этади, яъни инфляциянинг йиллик 3,7% даражасида 19 йилдан сўнг иқтисодиётдаги нархлар 2 бараварга ўсади. 368 мувозанатга келгач, яна пасайиши мумкин. Юқоридагилардан хулоса қилиб инфляцияга қуйидагича таъриф беришимиз мумкин: инфляция деб пул муомаласи қонунлари бузилиши билан боғлиқ ҳолда қоғоз пулларнинг қадрсизланишига айтилади. Бу ерда қоғоз пул миқдорининг нисбатан ортиб кетиб, унинг қадрсизланишига пулнинг ортиқча эмиссия қилиниши, пул эмиссияси ўзгармасдан, унинг айланиш тезлигининг ошиши, муомаладаги пул миқдори ўзгармаса ҳам товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳажмининг камайиб кетиши, товарлар ва хизматлар ижтимоий қийматининг ва, бинобарин, нархининг пасайиши ва ниҳоят, пул қийматининг пасайиши каби омиллар таъсир қилади. Мана шу омиллар яна бир бор инфляция – товарлар нархининг ўсишидир, деган таърифнинг тўлиқ ва етарли эмаслигини кўрсатади. Қоғоз пуллар инфляцияга учраганда уч хил нарсага нисбатан қадрсизланади: 1) олтинга нисбатан – бу олтиннинг қоғоз пулларда бозор нархининг ошишида ўз ифодасини топади; 2) товарларга нисбатан – бу товарлар нархининг ошишида ўз ифодасини топади; 3) бардошли чет эл валюталарига нисбатан – бу чет эл валюталарига нисбатан миллий пул курсининг тушиб кетишида ўз ифодасини топади. Реал иқтисодий ҳаётда барча кишилар томонидан ҳар куни товар ва хизматлар сотиб олинаётганлиги учун қоғоз пулларнинг товар ва хизматларга нисбатан инфляциясига алоҳида эътибор қаратилади ва адабиётларда инфляция даражаси нархларнинг ўзгаришига қараб ўлчанади. Инфляция нарх индекси ёрдамида базис даврга нисбатан ўлчанади. Download 9.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling