Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт
Download 9.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)
Ипотека банклар – бу кўчмас мулк (ер ва иншоот)
ҳисобига узоқ муддатли ссуда беришга ихтисослашган кредит муасасалари. Ипотека банкининг ресурслари ўзларининг ипотека облигациялари ҳисобига шаклланади. Олинган ссудадан уй-жой ва бошқа иншоотлар қуриш, корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш учун фойдаланилади. Мамлакатимиз банк тизимидаги ислоҳотларнинг муҳим устувор йўналишларидан бири ҳам тижорат банкларининг капиталлашув даражасини ошириш ва уларнинг етарлилигини таъминлашдан иборатдир. Банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2344-сонли, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2015 йил 7 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2014 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида»ги СҚ-51-III-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг банк тизимига оид бошқа қарорларида белгилаб берилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлашга қаратилади, жумладан: 173 - тижорат банкларининг капиталлашуви ва депозит базасини оширишни таъминлашга қаратилган аниқ мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш; - иқтисодиётнинг реал секторини молиявий қўллаб- қувватлашда тижорат банкларининг ролини янада кенгайтириш; - кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни янада фаоллаштириш; - инвестицион иқлим ва тадбиркорлик муҳитини янада 173 2015 йилда Пул-кредит соҳасидаги вазият ва монетар сиёсатнинг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари \\ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳисоботи. http://www.cbu.uz/uzc/node/47130 696 яхшилаш борасида банк тизими зиммасига юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш; - илғор ахборот-коммуникация технологияларини кенг татбиқ этган ҳолда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш, кўрсати¬лаётган банк хизматлари сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш; - банк назоратини халқаро андоза ва меъёрлар асосида янада такомиллаштириш; - Республика тижорат банкларида корпоратив бошқарув тизимини ривожлантириб бориш; - микромолиялаш тизими ва нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш. Банкларнинг капитали ва мижозлардан жалб қилинган депозитлар ҳажмининг ўсиши республика иқтисодиётининг базавий тармоқларида ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация қилиш, истиқболли ва юқори самарали инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни молиявий қўллаб- қувватлашда банклар иштирокини янада кенгайтириш имконини бермоқда. Банклар томонидан узоқ муддатга ажратилган инвестицион кредитлардан олинган даромадлар бўйича солиқ имтиёзларининг берилганлиги банкларнинг ушбу жараёнлардаги иштирокини рағбатлантириб келмоқда. Натижада, тижорат банклари томонидан устувор тармоқ корхоналарини модернизация қилиш ҳамда техник қайта жиҳозлаш учун кредитлар ажратилиши янада фаоллашди. Сўнгги йилларда бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш ҳамда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ҳажмини кенгайтириш воситаларидан бири бўлган пластик карточкалардан фойдаланиш тизими жадал ривожлантирилмоқда. Ҳукумат қарорларига асосан, пластик карточкалар бўйича тўловларни амалга оширишда фойдаланиладиган пластик карточкалар тизимига оид жиҳозларни импорт қилишда божхона имтиёзларининг берилганлиги банкларнинг бу борадаги 697 фаолиятларини янада рағбатлантирди. Нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг замонавий ва мижоз учун қулай турларидан бири бўлган банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимининг қўллаш доираси кенгайиб, тадбиркорлар ўртасида тобора оммалашиб бормоқда. Ҳозирги пайтда банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимларидан фойдаланувчилар сони ошиб бормоқда, шундан «Интернет-банкинг» ва «Банк-мижоз» дастурий мажмуаси хизматларидан фойдаланувчилар ҳамда «Мобиль-банкинг» ва «SMS-банкинг» хизматларидан фойдаланувчилар қарийб 2 баробарга кўпайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 24 январдаги “Ўзагроэкспортбанк” акциядорлик тижорат банкини ташкил қилиш тўғрисида”ги ПҚ-2740-сонли Қарорига мувофиқ янги банк барпо этилди. Унинг асосий мақсади экспорт қилувчи ташкилотларни молиявий қўллаб-қувватлаш, мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт имкониятларини самарали ва барқарор ривожлантиришни таъминлаш, агросаноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва аҳоли учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларга кенг кўламдаги банк- молия хизмат турларини кўрсатиш бўлиб ҳисобланади. “Экспорт қилувчи ташкилотларни молиявий қўллаб- қувватлаш, мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт имкониятларини самарали ва барқарор ривожлантиришни таъминлаш, агросаноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва аҳоли учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларга кенг кўламдаги банк-молия хизмат турларини кўрсатади” 174 . Download 9.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling