иш
ҳақи ташкил этади. Даромаднинг бу тури истиқболда ҳам пул даромадлари умумий
ҳажмининг шаклланишида ўзининг етакчи ролини сақлаб қолади.
Аҳоли пул даромадлари даражасига давлат ёрдам дастурлари бўйича тўловлар сезиларли
таъсир кўрсатади. Бу манбалар ҳисобига пенсия таъминоти амалга оширилади ва турли хил
нафақалар тўланади.
Аҳолининг
молия-кредит тизими орқали олинадиган пул даромадлари қуйидагилардан
иборат:
- давлат суғуртаси бўйича тўловлар;
- шахсий уй қурилишига ва кооперация жамияти аъзоларига банк ссудалари;
- жамғарма банкидаги омонатлар бўйича фоизлар;
- акция, облигация қийматининг ўсишидан олинадиган даромад ва заём бўйича тўловлар;
- лотерея бўйича ютуқлар;
- товарларни кредитга сотиб олиш натижасида пайдо бўладиган вақтинча бўш маблағлар;
- ҳар хил турдаги компенсация тўловлар ва ҳ.к.
Аҳоли даромадлари уларнинг турмуш даражасига бевосита таъсир кўрсатади.
24.3. Даромадлар тенгсизлиги ва унинг даражасини аниқлаш
Дунёдаги барча мамлакатлар аҳоли жон бошига тўғри келадиган ўртача даромадлар
даражаси билан бир-биридан кескин фарқланади. Бу турли мамлакатлар аҳолисининг
даромадлари даражаси ўртасида тенгсизлик мавжудлигини билдиради. Шу билан бирга
алоҳида олинган мамлакатлар аҳолисининг турли қатлам ва гуруҳлари ўртача даромадлари
даражасида ҳам фарқ мавжуд бўлади. Мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши даражаси ҳам
даромадларидаги фарқларни бартараф эта олмайди.
Ўз-ўзидан аниқки, иқтисодий ўсиш даромадларнинг кўпайишига олиб келади. Бунда
бутун аҳоли даромадлари мутлақ миқдорда аста-секин ўсиб боради. Даромадларнинг мутлақ
миқдори кўпайиб борса-да, ҳар доим ҳам даромадлар тенгсизлиги даражасига таъсир
кўрсатмаслиги мумкин. Даромадлар тенгсизлиги даражасини миқдорий аниқлаш учун жаҳон
амалиётида
Лоренц эгри чизиғидан фойдаланилади (24.3-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |