Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet654/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   650   651   652   653   654   655   656   657   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

24.4. Камбағалликнинг мазмуни ва уни 
камайтиришнинг асосий йўналиши
Камбағаллик нисбий тушунча бўлиб, маълум бир 
жамиятдаги умумий ҳаёт стандартларига боғлиқ. Маълум 
бўлган камбағаллик меъёрларининг асосини, пул таъминоти 
кўрсаткичларини умумлаштирувчи, масалан, энг минимал 
даражада имконияти бўладиган оилавий даромад ёки истеъмол 
харажатларининг минимал миқдори каби кўринишда бўлади.
Камбағаллик – бу ҳаёт учун муҳим бўлган бирламчи 
эҳтиёжларини қондира олмайдиган, ишга лаёқатли, аммо ўз 
наслини давом эттириш учун етарли даромадга эга бўлмаган 
шахс ёки ижтимоий гуруҳнинг иқтисодий ҳолатидир.
Худди марксистлар ғояси каби, ғарб либерал назариясида 
ҳам, камбағаллик, шахс ёки унинг оиласи асосий ҳаётий 
эҳтиёжларни қондириш учун воситалар бўлмагандаги 
ҳолатини англатади.
Президентимиз 
айтганларидек, 
“Камбағалликни 
камайтириш – бу аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғотиш, 
инсоннинг ички куч-қуввати ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга 
чиқариш, янги иш ўринлари яратиш бўйича комплекс иқтисодий 
ва ижтимоий сиёсатни амалга ошириш, демакдир”
184
.
184
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Маж-
лиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномаси (24.01.2020) // Халқ 
сўзи, 2020 йил 25 январь.


741
Жаҳон амалиётида интеграл кўрсаткич сифатида 
инсоннинг ривожланиш индекси (ИРИ) қўлланилади. “БМТ 
тараққиёт дастурлари” (БМТТД) муаллифлари жон бошига 
тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот, кутилаётган умр кўриш 
даври ва аҳолининг маълумот даражаси каби катталикларнинг 
ўртачасини ҳисоблаб, турмуш даражасининг умумлаштирувчи 
индикаторини ишлаб чиқдилар.
Дунё миқёсида олиб қарайдиган бўлсак, камбағаллик 
тушунчаси ва уни ҳисобга олиш турли ташкилотларда турлича 
амал қилади. Бунда биз Жаҳон банки ва Бирлашган миллатлар 
ташкилоти (БМТ) томонидан мамлакатлардаги камбағаллик 
даражасини ўлчашда турлича қарашлар мавжудлигини 
кўрамиз.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   650   651   652   653   654   655   656   657   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling