Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet656/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   652   653   654   655   656   657   658   659   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Биринчиси, камбағалларда иқтисодий фаолликни 
уйғотиш. Шарқда бир доно гап бор: “Камбағалликка ялқовлик 
қўшилса, бунинг давоси йўқдир”. Шу сабабли камбағалларни 
ялқовликдан фориғ этиш талаб қилинади. Муҳими, 
камбағалларга ишлаб пул топиб, тўқ яшашига шароит ва 
имконият яратиш керак. Шу ўринда Хитой файласуфи, 
даосизм таълимоти асосчиси Лао Цзенинг ҳикматли сўзи ёдга 


744
тушади: “Оч қолган инсонга балиқ берсанг, унинг бир кунлик 
қорнини тўйдирасан. Агар унга қармоқ бериб, балиқ овлашга 
ўргатсанг, уни бир умр очликдан қутқарасан”.
Иккинчиси, камбағалларга давлатнинг ва корхоналарнинг 
моддий ёрдам беришини ташкил этиш. Бу восита зарур 
бўлсада, боқимандалик кайфиятини туғдириб, фаолликка 
ундамайди. Шу сабабли бу йўл ўзини ўзи боқишга қодир 
бўлмаган кишиларга, масалан, ногиронларга ва кўп болали 
оилаларга нисбатан сайланган ҳолда қўлланади. Ижтимоий 
ёрдам узоқ вақт ишсиз қолганлар, касбини йўқотганларга ҳам 
берилади.
Бундан ташқари, камбағаллар ҳолатининг ўзига хос 
хусусияти шунчаки улар «озгина пул» борлигидан иборат 
эмас, балки улар камбағал қатламлардир, улар нафақат қийин 
вазиятдан чиқишга имкон берадиган иқтисодий ёки малака 
имкониятидан ҳам, маҳрум, 
Шундай қилиб, 
"даромадлар камбағаллиги" ни эмас, 
балки ҳақиқий камбағаллик билан курашиш муаммоси, бир 
томондан, даромадларни сарфлаш хусусиятлари ва бошқа 
томондан мавжуд ресурсларнинг ўзига хос хусусиятларини 
ҳисобга олишдир. Ва бу бир хилликдан узоқ бўлган ҳамда 
ижтимоий сиёсатнинг тубдан фарқ қиладиган оқибатларини 
келтириб чиқарадиган 
камбағаллик сабабларини батафсил 
тушуниш зарурлигини англатади.
Ҳозирги даврда камбағаллик чегараси бир киши учун 
суткасига 3,2 АҚШ доллари миқдорида белгиланган. Агар бу 
миқдорни бир киши учун бир ойда 96 АҚШ доллар ташкил 
этишини ҳисобга олсак, Ўзбекистон оилалари ўртача сони 5 
кишини ташкил этиши ва бу чегара бир оила учун 458,9 АҚШ 
долларини ташкил этиши керак. Айни пайтда аҳолининг 
пул даромадлари билан бирга натурал даромадлари ҳам 
бор. Натурал даромадларни тўлиқ статистик ҳисобга олиш 
имконияти чекланган. Демак, Ўзбекистон камбағаллик 
даражасини аниқлашда жаҳон тажрибасини ҳисобга олган 
ҳолда ўзининг миллий камбағаллик чегарасини белгилаб 
олиши талаб этилади.


745

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   652   653   654   655   656   657   658   659   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling