Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Давлатнинг ижтимоий сиёсати. Ўзбекистонда


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet658/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   654   655   656   657   658   659   660   661   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

24.5. Давлатнинг ижтимоий сиёсати. Ўзбекистонда 
ижтимоий сиёсатнинг асосий йўналишлари
Давлатнинг ижтимоий сиёсати табақалашган солиқ 
солиш йўли билан муайян марказлашган даромадларни 
шакллантириш ва уларни аҳоли турли гуруҳлари ўртасида 
бюджет орқали қайта тақсимлашдан иборат. Давлат 
даромадларни қайта тақсимлашда ижтимоий тўловлар билан 
бирга бозор нархларини ўзгартириш (масалан, фермерларга 
нархларни кафолатлаш) ва иш ҳақининг энг кам даражасини 
белгилаш усулларидан фойдаланади.
Ижтимоий тўловлар – кам таъминланганларга пул ёки 
натурал ёрдам кўрсатишга қаратилган тадбирлар тизими 
бўлиб, бу уларнинг иқтисодий фаолиятда қатнашиши 
билан боғлиқ бўлмайди. Ижтимоий тўловларнинг мақсади 
жамиятдаги муносабатларни инсонпарварлаштириш ҳамда 
ички талабни ушлаб туриш ҳисобланади.
Аҳоли реал даромадлари даражасига инфляция сезиларли 
таъсир кўрсатиши сабабли даромадларни давлат томонидан 
тартибга солишнинг муҳим вазифаси 
истеъмол товарлари 
нархларининг ўсишини ҳисобга олиш ва даромадларни 
индексациялаш, яъни номинал даромадларни нархлар 
ўсишига боғлиқликда ошириб бориш ҳисобланади.
Шахсий даромадни ҳимоя қилишда ижтимоий сиёсатнинг 
муҳим йўналиши 
аҳоли камбағал қатламини қўллаб-
қувватлаш ҳисобланади.
Амалий ҳаётда камбағалликнинг ўзи ҳаёт кечириш 
минимуми ёрдамида аниқланади. Бу ижтимоий ва физиологик 


747
(жисмоний) минимумда ифодаланади. 
Ижтимоий минимум 
жисмоний эҳтиёжларни қондиришнинг минимал 
меъёри билан бирга ижтимоий талабларнинг минимал 
харажатларини ҳам ўз ичига олади. Физиологик минимум 
эса фақат асосий жисмоний эҳтиёжларни қондиришни 
кўзда тутади.
Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда аҳолининг 
ижтимоий ёрдамга муҳтож қисмини аниқлашда турли хил 
мезонлар асос қилиб олинади. Улар жумласига даромад 
даражаси, шахсий мол-мулки миқдори, оилавий аҳволи ва шу 
кабилар киритилади.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   654   655   656   657   658   659   660   661   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling