Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet666/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   662   663   664   665   666   667   668   669   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

иқтисодий ривожланиш 
кўрсаткичларининг турли-туманлиги улар тараққиёт 
даражасини қандайдир битта нуқтаи-назардан баҳолаш 
имконини бермайди. Шунга кўра, мазкур мақсадда бир неча 
асосий кўрсаткич ва мезонлардан фойдаланилади:
 мутлақ ва нисбий ЯИМ;
 миллий даромад ва унинг аҳоли жон бошига тўғри келувчи 
миқдори;
 миллий иқтисодиётнинг тармоқ тузилмаси;
 мамлакат экспорти ва импорти таркибий тузилмаси;
 аҳолининг турмуш даражаси, сифати ва бошқалар.
Мамлакатнинг жаҳон хўжалигидаги ўрнини аниқлашда 
бир неча ёндашувлар мавжуд. Улардан энг оддийлари – 
мамлакатларни 
аҳоли жон бошига тўғри келувчи даромад 
даражаси бўйича гуруҳларга ажратиш ҳисобланади. Бундай 
190
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбеки-
стон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғри-
сида”ги ПФ-4947-сонли Фармони, 1-илова.


760
ёндашув БМТ, Халқаро валюта фонди (ХВФ), Жаҳон 
тикланиш ва тараққиёт банки (ЖТТБ) томонидан қўлланилади. 
Масалан, ЖТТБ даромад даражасига кўра мамлакатларнинг 
учта гуруҳини фарқлайди. Аҳоли жон бошига тўғри келувчи 
миллий даромадларнинг қуйидаги чегаравий миқдорлари 
белгиланган: 
- даромадларнинг паст даражаси – 765 долларгача (49 та 
мамлакат);
- даромадларнинг ўртача даражаси – 766 доллардан 9385 
долларгача (58 та мамлакат);
- даромадларнинг юқори даражаси – 9386 доллар ва ундан 
юқори (26 та мамлакат). 
Жаҳон ҳамжамияти мамлакатларини туркумлашга умумий 
асосда ёндашиб 
хўжалик тизимларининг хусусиятларига 
мос равишда давлатларнинг учта гуруҳини ажратиб кўрсатиш 
мумкин: ривожланган, бозор иқтисодиётига асосланган ҳолда 
ривожланаётган ва бозор иқтисодиёти мавжуд бўлмаган 
мамлакатлар. 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   662   663   664   665   666   667   668   669   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling