Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet669/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   665   666   667   668   669   670   671   672   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

интеграцион (миллий хўжаликларнинг яқинлашуви, 
ўзаро мослашуви орқали) ва 
трансмиллий (халқаро ишлаб 
чиқариш мажмуасининг тузилиши орқали) шаклларида 
кучаяди. Жумладан, бутун дунёда минтақавий давлатлараро 
иқтисодий интеграциянинг қарор топиш тамойили кузатилади. 
Хусусан, ривожланган Европа интеграцион ҳамжамияти 
(ЕИ) доирасида товарлар, хизматлар ва ишчи кучининг 
эркин ҳаракати амалга оширилади. Шимолий Америка 
умумий иқтисодий ҳамкорлиги АҚШ, Канада ва Мексика 
иқтисодиётининг интеграциясини кўзда тутади. Давлатлараро 
интеграциянинг кучайиши жанубий-шарқий Осиё, Ўрта Осиё, 
араб дунёси, Африка ва Марказий Америка мамлакатлари 
учун ҳам хусусиятли бўлмоқда.


764
25.2. Жаҳон хўжалигининг глобаллашуви 
йўналишлари ва зиддиятлари
Иқтисодий ҳаётнинг байналминаллашуви билан бир 
қаторда глобаллашуви жараёни ҳам муҳим ўрин тутади. 
Бу ҳар иккала тушунча ўзаро боғлиқ бўлиб, улар жаҳон 
хўжалиги субъектларининг умумий мақсадларга эришиш 
йўлидаги хатти-ҳаракатларининг бирлашуви жараёнини 
акс эттиради. Шунингдек, бу тушунчалар бир-биридан 
фарқланади. Биринчидан, улар бир хилда бўлмаган хўжалик 
бирлашмалари миқёсларини ифодалайдилар. Олдинги 
ўринда 
кўрсатилганидек, 
байналминаллашув 
жаҳон 
хўжалигининг бир неча субъектлари ўртасидаги ўзаро 
алоқалар ўрнатилиши ва ривожланишининг дастлабки 
босқичи ҳисобланади. 
Глобаллашув (лотинча globus – ер 
курраси) жаҳон хўжалигининг бутун маконини қамраб 
олувчи иқтисодий муносабатлар тизимининг ташкил 
топиши ва ривожланишини англатади. Бугунги кунда 
глобаллашув жараёни аҳамиятининг тобора ошиб бориши 
иқтисодий адабиётларда унинг ривожланиш йўналишлари 
ва зиддиятлари каби масалаларнинг ҳам кўриб чиқилишини 
тақозо этмоқда
191

Глобаллашув узоқ вақт давомида таркиб топувчи ҳамда бутун 
борлиқни қамраб олувчи башарият миқёсидаги иқтисодий 
тизимни намоён этади. Ҳозирда у жаҳон хўжалигининг 
умумжаҳон тавсифига эга ҳамда яхлит ҳолда бутун инсониятга 
тааллуқли бўлган маълум бир унсурларни ўз ичига олиши 
мумкин. Шунга кўра, ҳозирги вақтда жаҳон хўжалигининг 
глобаллашув йўлидаги ривожланишининг дастлабки 
қадамлари, йўналишлари амалга ошмоқда. Глобаллашувнинг 
йўналишлари макроиқтисодиётга нисбатан сифат жиҳатидан 
янги бўлган иқтисодий муносабатлар турининг таркиб 
топишига олиб келади. Глобаллашув жараёнининг қуйидаги 
йўналишларини ажратиб кўрсатиш мумкин. 
191
Борисов Е.Ф. Экономическая теория: учеб. – 4-е изд., перераб. и доп. – М. : 
Высшее образование, 2008, с.514-524.


765

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   665   666   667   668   669   670   671   672   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling